“Келиннавкарлик” муборак!
Ўтган йилнинг август ойида дугонам Зарнигорнинг (исми ўзгартирилган) никоҳ тўйи бўлиб ўтди. Висол оқшомида келин билан куёвнинг севги тарихини, замонавий тил билан айтганда “Love Story” намойиш этиш мақсадида икки ёш тоққа чиқишган эди. Суратга тушиш жараёнида бехосдан келиннинг оёғи тойиб, пастликка думалаб кетди. У билан бирга борганлар карахт аҳволга тушиб қолдилар. Дугоналар келин бўлмишни бир амаллаб кўтаришди ва зудлик билан касалхонага олиб боришди. Шукрки, Зарнигор тирик, аммо… бир умрга яримжон бўлиб қолди. Шу биргина суратга тушиш деб соғлом дугонам ногиронга айланди. Кимга аза, кимга тўй?..
Cўнгги пайтларда тўйларда катта экранларда намойиш этиладиган келин-куёвнинг “севги тарихи”, яъни “Love story”га янги русум деб қарасак, у қачон пайдо бўлди ва қачон урфга айланди? Шарқона одатларимизга кўра, аксарият никоҳ тўйлари совчи орқали йигит-қизнинг учрашувлари ва томонларнинг ўзаро келишуви асосида ҳал бўлади, икки ёш дабдурустдан бир-бирини севиб қолмайди, балки ёқтиришади. Ҳаётида йигитга яқин туриб суратга тушмаган қиз, кечагина танишган одам билан қандай қилиб “севги тарихи”ни яратиши мумкин? Дейлик, севишиб турмуш қураётган икки ёш ҳам тўйга келган юзлаб меҳмонларга “мана бизнинг севги тарихимиз” дея ўзларининг интим кечинмаларини намойиш қилиши қанчалик тўғри? Ахир бу ёлғондан бошланаётган ҳаёт эмасми? На кулишингни, на йиғлашингни билмайсан киши.
Ўша – тоғдан йиқилган дугонамнинг ҳолати юзасидан, бошқа дугонам билан гаплашсам, “Нима бўлибди, бу ҳозир мода, замон зайли шу бўлса, халқимиз “Ошинг ҳалол бўлса кўчада ич”, деб бежиз айтмаган” дейди. Бунисига нима дейсиз. Ошим ҳалол экан деб ҳар қандай номаъқулчиликни қилиш мумкин экан-да…
Орадан кўп ўтмай яна бошқа бир дугонамдан тўйига таклиф қоғози олдим. Таклифнома беришга келган дугонамнинг гапларини эшитиб ҳайрон қолдим, унинг айтишича, тўйда келиннинг ҳамма дугоналари бир хил либосда бўлишлари шарт эмиш. Аввалига бу ҳолат менга кулгили туйилди. Ахир дугонамнинг мен танимаган танишлари ҳам бўлиши мумкинку, қандай қилиб улар билан бир хил кийинаман, ҳамманинг диди турлича бўлса. Эьтирозимни билдиришга энди оғиз жуфтлаган эдим, йигирматача қизга етадиган либос учун газламани келин ўз бўйнига олишини айтди. Ота-она қизига сарпо қилгани етмаганидек, энди келиннинг дугоналари (келиннавкарлар)га ҳам кийим олиши керакми? Бир хил матодан кийим кийган келиннинг қуршовидаги қизларнинг суратларини ижтимоий тармоқларда қўйилишига ҳам кўзимиз ўрганиб қолди. Энг қизиғи, бундай суратларнинг остига “келиннавкарлар” деб ёзиб қўйилишига кимдир эьтибор берди, ким эса йўқ.
Удумларимизга кўра куёв бўлмишнинг дўстлари билан келиннинг уйига келишини куёвнавкарларни кутиш маросими сифатида биламиз. Навкар сўзи ҳам эркакларга тегишли. Аммо энди бир хил либосдаги келиннинг дугоналарини “келиннавкар” дейилишидан ҳеч қандай маъно тополмадим.
Ҳозир айни никоҳ тўйлари мавсуми. Ҳар бир тўй эгасининг орзу-ҳаваси бўлади, албатта. Тўғри, фарзанд ўстириб вояга етказган ота-онанинг, шунингдек, уйланаётган йигит, турмушга чиқаётган қизнинг ҳам. Эл қатори бўлиб, бировдан кам бўлгиси келмайди. Аммо ана шу “эл қатори” бўлиш ҳам кейинги пайтларда қийинлашиб кетяпти назаримда. Элдан ортда қолмайман деб ўзимизга ташвиш орттириб оляпмиз.
Сўнгги пайтларда тўйларни ихчамлаштириш ҳақида кўп гапирилаяпти, маҳалла-кўйда тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Аммо шунга қарамай янги-янги, ҳеч ким ўйламаган урфлар пайдо бўляптики, ҳайрон қоласан киши. Умуман бундай удумларнинг “ижодкори” ким? Ўзимиз эмасми? Ана шундай удумлар натижасида ўзимизга сотиб олган номимиз келинннавкарлик муборак бўлсин, азиз дугоналар!
Шоҳсанам НИШОНОВА,
ЎзДЖТУ халқаро журналистика факультети талабаси
Манба: Hordiq.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)