Фарзандини севадиган ва келажаги учун қайғурадиган ҳар бир ота-она у туғилганидан бошлаб замонавий билимларга эга бўлишини орзу қилади. Чет тилларини билиш ҳам жуда муҳим замонавий маҳоратлардан бири ҳисобланади.
Тил билан шуғулланиш ва тил билан танишиш орасидаги фарқлар
Гап айнан болаларни чет тилларидан бирига (кўпинча – инглиз тили) ўргатиш ҳақида кетганда, ота-оналар «тил билан шуғулланиш» ва «тил билан танишиш» орасидаги аниқ фарқни тушунишлари керак.
Кўпчилик замонавий ўқитувчиларнинг фикрича, 5 ёшдан кичик болалар билан тил бўйича шуғулланишнинг фойдаси йўқ. Машғулотларда маълум бир даражадаги диққат-эътибор ва берилган вазифаларни кетма-кет бажариш кўзда тутилади.
Кичкина болаларга эса бунинг нафақат қизиғи йўқ ва оғир, балки айнан чет тилларига ўргатишни эрта бошлаш келажакда унинг бу тилни ўрганиш истаги ва қизиқишини сўндириши мумкин.
Тил билан танишишни эса аксинча, иложи борича эртароқ бошлаган маъқул. Руҳшунослар томонидан кичкина болаларнинг ён-атрофда эшитганларининг ҳаммасини қабул қилишлари ва кейинчалик гапларни тузишда таниш бўлган товушлар бирикмасидан фойдаланишлари исбот қилинган.
Фарзандингиз 1,5—2 ёшда бўлса-да уйингизда ҳалигача чет тилидаги сўзлар ҳеч қачон айтилмаган бўлса ҳам сиз бундан хавотирланиб ўтирманг. Болалар 3—4 ёшгача жуда тез қабул қилувчан бўлишади. Ва тил билан танишишни бундай суст ҳолатда ҳам хоҳлаган вақтда бошлаш мумкин.
Шу билан бирга боладан аниқ бирор нарсани – такрорлаш, жумлани тўғрилаш, талаффуз қилишни талаб қилиш нотўғри. Агар у хоҳласа, сўзларнинг қайсидир элементларини ёки ҳатто алоҳида товушларни такрорласа ҳам майли — чунки буларнинг ҳаммаси фойда беради!
Манба: «Дарё.уз» “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)