00:23 / 30.06.2017
10 580

Қандай қилиб салбий ҳиссиётлардан халос бўлиш мумкин?

Қандай қилиб салбий ҳиссиётлардан халос бўлиш мумкин?
Негатив ўй-фикрлар бахтли яшашга халақит беради. Улар ҳаётдаги нохушликларни ёдга солади, таҳликани ошириб, ҳаётсеварлик энергиясини сўндиради. Салбий ҳислар қўйнига ғарқ бўлган шахс олға босолмайди, чунки ўзи мансуб оламда муваффақиятсизликлар уни мудом таъқиб қилишидан чўчийди.

Онг остининг реал воқеликка таъсири шунчалик кучлики, идрокдаги муаммолар воқеликка айланиши ва аксинча, ижобий ҳислар воситасида ижобий воқеликни юзага келтириш ҳам мумкин.

Инсон ўй-фикри ғаройиб қудратга эга. Хаёлингизда нима бўлса атрофингизда ҳам шу ҳол юз беради. Чин маънодаги бахтли инсонга айланиш учун позитив фикр юритишга ўтишингиз керак. Миянгизни қайта дастурлаб чиқинг ва негатив фикрларни позитивга айлантиринг.

Буни аффирмация йўли билан бажарса бўлади. Келгуси мақолаларимизда бунга батафсил тўхталамиз. Бу гал эса онгимизда негатив фикрлар қай тарзда юзага келиши ҳақида тўхталамиз.

Салбий фикрлар манбалари

Инсон онгига салбий фикрлар турлича манбалардан оқиб келади. Бу жараён оиладан бошланади дейиш мумкин. Эсингизни танишингизданоқ яшаш қандай мураккаблиги хусусида ота-онангиздан насиҳатлар эшитасиз. Тўлақонли яшаш учун, эҳ-ҳе, нималар керак бўлмайди ҳаётда. Натижада идрокингизга ўз-ўзидан қониқмаслик, қўрқув ҳислари ин қуради. Бу ҳислар келажакда бахтли яшаш йўлини тўсади.

Навбатдаги манба бу – ОАВ. Устомон реклама компаниялари инсон руҳиятига сездирмасдан таъсир кўрсатувчи матнларни қўллашади. Бу жараёнда кино ва телекўрсатувларнинг роли ҳам катта. Кундалик янгиликлар эса дунёнинг ғоят нохуш манзарасини чизиб беради. Уруш, фалокатлар, инқирозлар тасвири онгимиз остида ўз изини қолдиради.

Мактаб ва теварак-атрофдагилар ҳам салбий ҳислар шаклланишида катта роль ўйнайди. Баъзида ўзингиздан қониқмаслик ҳисси яралишига ўқитувчи ёки синфдошингизнинг кинояли луқмаси сабаб бўлиб қолади. Натижада инсон ўзига паст баҳо берадиган бўлиб улғаяди, бу муваффақиятга эришиш ва кишилар билан яхши муносабат ўрнатиш йўлида жиддий тўсиқдир.

Шу билан бирга ўзингизнинг ҳиссангиз ҳам бор. Ўз-ўзини ишонтириш инсонда бахтиёрлик ҳиссини уйғотишга ҳам, алам қучоғига ғарқ этишга ҳам қодир. Ҳаммаси сизнинг ишончингизга боғлиқ. Сизнинг ички ишончингиз барчасининг асосида ётибди. Сизни қуршаб турган олам ҳақида миянгизда ёрқин, некбин тасаввурлар бўлиши зарур.

Негатив хаёллардан қандай қутулиш мумкин?

Мияда қайта қуришни амалга ошириш осон иш эмас. Аввало, барча негатив фикрлар рўйхатини тузиб олиш, сўнг бир бошдан уларни позитивга айлантириш керак.

Бу рўйхатни бир варақ қоғозга ёки компьютерга ёзиш мумкин. Барча фикрларни қориштирмаслик учун таснифлаб олиш зарур.

Иш тўғрисида фикрим қандай?

Пул тўғрисида фикрим қандай?

Ўзим ҳақимда нима ўйлайман?

Бошқалар тўғрисида фикрим қанақа?

Севги ҳақида фикрим қандай?

Жинсий алоқа ҳақида қандай фикр юритаман?

Дўстлик ҳақида фикрим қандай?

Саломатлик ҳақида нимани ўйлайман?

Ўқиш ҳақида фикрим қанақа?

Худо тўғрисида қандай ўйлайман?

Ҳаёт ҳақида қандай фикр юритаман?

Ота-онамдан қандай фикрлаш тарзи юққан?

Устозларим ва синфдошларим фикрларимга қандай таъсир кўрсатишган?


Эринманг. Бу юмушни бажаринг. Барча салбий фикрлар ва чекловларни ёзинг. Сўнг негатив битикларни позитивга алмаштириб чиқинг, токи улар сизга ишонч, муҳаббат, энергия бахш этсин.

Аффирмация рўйхати тайёр бўлгач, мунтазам ўқиб туринг. Рўйхатдаги энг таъсирчан ва кучли фикрни ажратиб олиб, барча диққатни унга қаратинг.

Шу билан бирга ўй-хаёлларингизни мунтазам назоратда тутинг. Нохуш ўйлар чулғай бошлаши билан қувиб солинг ва саломатлик, муҳаббат, бахт, фаровонлик ҳақида ўй суринг. Бу бир кунда амалга ошмайди. Янгича фикрлаш тарзига ўтиш учун вақт лозим. Кун сайин позитив фикрлаш тарзига кўника борасиз, бу эса бахт-саотдатга эришувингизда кўмакчи бўлади.

Манба: Sof.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Қандай қилиб салбий ҳиссиётлардан халос бўлиш мумкин?