08:57 / 25.04.2018
58 112

Кофе инсон соғлиги учун зарарли...(ми?)

Кофе инсон соғлиги учун зарарли...(ми?)
Сир эмаски, кейинги йилларда кофени истеъмол қилувчилар кун сайин кўпаймоқда. Йирик компаниялар кофе ичимлигини ва у билан боғлиқ барча маҳсулотларни тинмай реклама қилмоқда.

Авваллари кофе уйқудан тезроқ туриш ва ўзини тетик сезиш учун асосан, уйда тайёрланиб истеъмол қилинар эди. Ҳозирда-чи? Ҳар битта кўчада қаҳвахоналар очилиб, эрталабдан кечгача бизга ушу ичимлик таклиф қилинмоқда. Албатта, кофенинг тотли таъми иштаҳани очади.

Америкалик олимлар кофе ва инсон соғлиги ўртасидаги таъсирни ўрганганларида, ҳафтасига 28 чашка (4 чашка кунига) кофе ичувчи эркакларнинг орасида ўлим ҳолати ортганлигига эътибор қаратдилар.

Ўлим ҳолати ёшга нисбатан текширишганида эса натижалар янада ҳайратланарли бўлди. Яъни, 55 ёшгача эркакларда ўлим ҳолати 56 фоизга, аёлларда эса 2 баробарга ошган эди. 55 ёшдан сўнг инсонга кофе ҳеч қандай зарар етказа олмаслиги аниқланди.

Буни қандай тушунса бўлади? Ахир авваллари кофенинг фойдали томонлари ҳақида кўп гапириларди-ку. Кофе фақат кексалар учун зарарли ҳисобланарди, чунки уларда қон босими ортади, юрак билан муаммолар пайдо бўлади. Тадқиқотлар эса кофенинг 55 ёшгача бўлганлар учун зарарлигини кўрсатмоқда. Бу тадқиқотларга қўл силтаб кетиб бўлмайди. Чунки америкалик олимлар 16 йил мобайнида 44 мингдан зиёд эркак ва аёлларни кузатишди.

Бундан кўринадики, кофега нисбатан инсонлар 2 гуруҳга бўлинар экан. Биринчи гуруҳдагилар учун кофе зарарли бўлса, иккинчи гуруҳдагиларга эса аксинча фойдали экан. Шунинг учун улар кексайганда ҳам бемалол кофе ичишлари мумкин.

Тадқиқот олиб борган олимлар кофенинг айрим инсонларга зарарини генетик мойиллик, кофе таркибидаги кофеин ва бошқа моддаларни ҳазм қила олмаслик ва модда алмашинувининг бузилиши билан боғлайдилар.

Шунингдек, кофе таркибида фойдали элементлар ҳам бор. Масалан, хлорогенли кислота – кучли антиоксидант бўлиб, қон томирларини ҳимоя қилади ва рак касаллигини ривожланишининг олдини олади. Лекин зарарли элементлар ҳам учрайди, масалан кофеин – қон босимини оширади, юрак уришини тезлатади, ошқозонда кислота миқдорини кўпайтиради, кофеда жуда кўп концераген моддалар ҳам борки, улар қон томир атеросклерози каби касалликка олиб келади.

Қисқача қилиб айтганда, кофе фойдали ва зарарли моддалар йиғиндисидан иборат ичимлик бўлиб, қайси бир жиҳати ўлимга олиб келишини чуқур ўрганишни тақазо этади. Шунинг учун олимлар кофени ёшликдан кўп ичишни маслаҳат бермайди. Кофедан умуман, воз кечинг демоқчи эмасмиз, лекин камроқ истеъмол қилган маъқул.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Кофе инсон соғлиги учун зарарли...(ми?)