Фарзандлар билан яқинликни оширишнинг янги усули

1 дақиқа ўқиш226
Фарзандлар билан яқинликни оширишнинг янги усули

Фарзандлар билан яқинликни оширишнинг янги усули

Голландиянинг Амстердам университети олимлари фарзандлар ва ота-оналар ўртасидаги яқинликни ошириш бўйича қизиқарли тадқиқот ўтказди. Улар махсус тузилган саволлар орқали қисқа суҳбатлар болаларнинг ўзларини кўпроқ севилган ва қадрланган ҳис этишларига ёрдам беришини аниқлади. Мутахассисларнинг фикрича, бу усул оилавий муҳитни мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга.

Тадқиқотда 8–13 ёшдаги болалар ва уларнинг ота-оналари иштирок этди. Ота-оналардан фарзандларига “Қаерга саёҳат қилишни хоҳлайсан?”, “Ҳаётингдаги энг ғалати воқеа?” каби саволлар бериш сўралди. Суҳбат атиги тўққиз дақиқа давом этди, бироқ натижада болалар ўзларини олдингига нисбатан кўпроқ меҳр ва эътибор остида эканини ҳис қилди.

Олимлар бу ҳолатни “очиқлик орқали яқинлик” деб атайди. Яъни инсон ўз фикр ва ҳис-туйғуларини бошқалар билан бўлишганида, улар ўртасида ишонч ва самимият кучаяди. Шунинг учун ота-оналарнинг фарзандлари билан шундай саволлар асосида суҳбат қуриши болада ўзини тингланаётган ва қадрланаётганини ҳис эттиради.

Мутахассислар кузатув жараёнида кўплаб оилалар илгари бу каби чуқур мавзулар ҳақида суҳбатлашмаганини аниқлади. Одатда ота-оналар фарзандлар билан фақат ўқиш, ўйин ёки кундалик мавзуларни муҳокама қилади. Аммо шундай самимий суҳбатлар орқали улар болаларнинг ички дунёсини яхшироқ тушуниши мумкин.





Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?