date

Қайси ҳолларда никоҳ ҳақиқий эмас деб ҳисобланади?

Қайси ҳолларда никоҳ ҳақиқий эмас деб ҳисобланади?

Оила кодексига мувофиқ, айрим шароитларда никоҳ ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Яъни, агар никоҳ ихтиёрийлик тамойилига зид ҳолда тузилган бўлса, у суд орқали ҳақиқий эмас деб эътироф этилади.

Қонунга кўра, никоҳ қуйидаги ҳолларда ҳақиқий эмас деб ҳисобланади:

— агар никоҳланувчи шахслардан бири ёки иккаласи никоҳга мажбур қилинган бўлса;

— никоҳ ёшига риоя этилмаган ҳолларда (эркаклар ва аёллар учун никоҳ ёши 18 ёш этиб белгиланган, аммо айрим ўзгача ҳолатларда — ҳомиладорлик, фарзанд туғилиши ёки эмансипация ҳолатида ҳоким қарор билан ёшни кўпи билан бир йилга қисқартириши мумкин);

— агар никоҳдан ўтаётганлардан бири аввалдан рўйхатда турган бошқа никоҳда бўлса;

— қариндошлик муносабати жуда яқин бўлса (масалан, туғишган ёки ўгай ака-ука, опа-сингил, фарзандликка олганлар ва фарзандликка олинганлар ўртасида);

— агар никоҳ иштирокчиларидан бири руҳий касаллик ёки ақлий заифлик туфайли суд қарори билан муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса;

— сохта никоҳ ҳолатида, яъни никоҳ оила қуриш ниятисиз, фақат расмий рўйхат учун тузилган бўлса;

— никоҳланувчилардан бири таносил ёки ОИВ касаллигини иккинчисидан яширган тақдирда, жабрланган томон судга мурожаат қилса.

Шуни таъкидлаш жоизки, никоҳни ҳақиқий эмас деб топиш фақат суд қарорисиз амалга оширилмайди — бу фақат қонуний суд тартибида ҳал этилади.

Бундай ҳолатлар оилавий муносабатларда адолат ва соғлом муҳитни таъминлашга қаратилган ҳуқуқий кафолатлардан бири ҳисобланади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » Қайси ҳолларда никоҳ ҳақиқий эмас деб ҳисобланади?