date
views 9 365

Асаб тизимини мустаҳкамлаш учун фойдали маслаҳатлар

Асаб тизимини мустаҳкамлаш учун фойдали маслаҳатлар
Кундалик ҳаётимизда «ҳамма касалликлар асабдан» деган иборани кўп эшитамиз. Ҳақиқатан ҳам, стресс ҳолати кайфиятимизга ҳам, соғлиғимизга ҳам ўз таъсирини ўтказмасдан қолмайди. Асаб тизимининг бузилиш ҳолатларини кўпчиликда кўриш мумкин.

Хўш, нима қилиш керак? Асаб бузилишининг олдини олиш учун стресс ҳолатига чидамлиликни оширишимиз зарур!

Бунинг учун кундалик таомномамиз таркибига асаб тизимини мустаҳкамлашга ёрдам берувчи озиқ-овқат маҳсулотларини қўшишимиз керак бўлади.

Асаб тизимининг меъёрида ишлаб туриши учун организмда қуйидаги моддалар етарлича бўлиши талаб қилинади:

Ретинол (бета-каротин) – балиқ мойи ва денгиз балиғи, черника, мол гўшти, жигар, сабзи, курага ва янги пишган ўрикда кўп бўлади.

Аскорбин кислота – цитрусли мевалар, клюква, наъматак, смородина ва олмада кўп учрайди.

E витамини – ўсимлик ва балиқ ёғида, ёнғоқ, исмалоқ, товуқ ва бедана тухумида бор.

B гуруҳи витаминлари ҳам асаб тизими фаолиятини яхшилашда катта аҳамиятга эга.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » Асаб тизимини мустаҳкамлаш учун фойдали маслаҳатлар