
Китобни якунлашингиз шарт эмас
Балки китоб қизиқарли бўлиб чиқмагандир? У ҳолда қимматли вақтни сарф этишдан не маъно? Яхшиси бошқа қизиқроқ китоб мутолаасини бошлаган маъқул. Иккинчи сабаб асосан нон-фикшен жанридаги илмий-оммабоп китобларга тегишли. Баъзида китобнинг муайян жиҳатларига қизиқасиз, бироқ ичингиздаги бошқа бир овоз барини ўқишга мажбурлайди. Унга қулоқ солманг. Кераклисини ўқинг. Вақтни беҳуда сарфламанг.
Маълумотни ўзлаштиринг
Балки, замонавий одам кунига 500 мингга яқин сўздан фойдаланишини тасаввур этиш қийиндир. Бу «Уруш ва тинчлик» ҳажмидан ортади. Гап китоблар, интернетдаги маълумотлар ва бошқалар ҳақида. Ахборот дунёсининг энг катта муаммоси: маълумотларнинг кичик қисминигина ўзлаштирамиз. Шунинг учун ўқилган китоб бир неча кундан кейин хаёлимиздан кўтарилади.
Маълумотни ўзлаштиришни ўрганинг. Унинг устида ишланг. Билиб олган фактларингиз ҳақида ўйланг. Дўстларингиз билан муҳокама қилинг. Ўз ижтимоий тармоқларингизда бу ҳақида ёзинг. Маълумотга қанча кўп вақт сарфласангиз, у хотирангизда узоқ вақтга ўрин топиш эҳтимоли ортади.

Парчаларни қайтадан ўқинг
Бу кўпинча нон-фикшен китобларга тегишли. Агар бирор маълумотни ёдда қолдиришни истасангиз, китобни ўқиб бўлгач, эртаси куни энг муҳим жойларини қайтадан ўқиш тавсия этилади. Маълумотни қайта ўзлаштириш билан бирга бу ўқилганларни яхшироқ эслаб қолишда ёрдам беради.
Мутолаага инструмент каби муносабатда бўлинг
Мутолаа маълумотни ўзлаштиришнинг бошқа усуллари каби бизга билим ва кўникма олишда зарур. Буни англасангиз, мутолаа жараёнига хотиржамлик билан муносабатда бўласиз.
Сиз китобларни ёқтирасизми? Уларга муносабатингиз қандай?
Манба: Kun.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар