17:45 / 21.10.2018
6 771

Қандай одамлар ҳеч қачон касал бўлишмайди?

Қандай одамлар ҳеч  қачон касал бўлишмайди?
Қиш — шамоллаш ва грипп мавсуми. Бу мавсумнинг салбий таъсиридан сақланиш учун нафақат ҳавога қараб кийиниш, балки организм заифлашмаслиги, иммунитет мустаҳкам бўлиб қолиши учун маълум қоидаларга амал қилиш ҳам керак. Мустаҳкам иммунитет ўз-ўзидан шаклланиб қолмайди, уни мустаҳкамлаб бориш зарур.

Қуйида ҳеч қачон касал бўлмайдиган одамларнинг сирларини билиб олишингиз мумкин.

Кўп сув ичишади

Билиб сув ичиш — мустаҳкам соғлиқ гарови. Сир эмаски, организмимиз асосан сувдан иборат. Биз ҳар куни маълум миқдордаги сувни йўқотамиз. Йўқотилган сув ўрни тўлдириб турилмаса, сувсизланиш ва унинг асоратлари юз бериши мумкин: иммунитет заифлашади, ҳазм қилиш тизими яхши ишламайди, чарчоқ кетмайди.

Сув организмни заҳарли моддалардан тозалайди. Жигар ва буйраклар самаралироқ ишлайди. Натижада организм вирус ва бактериялар фаол кўпаядиган номаъқул муҳитдан ҳимояланади.

Шакардан воз кечишади

Илмий тадқиқотлар давомида шакар иммунитетни 17 баробар тушириши маълум бўлди. Оқибатда организм заифлашиб, вируслар ва инфекцияли касалликлар қаршисида ожиз бўлиб қолади. Агар иммунитетни юқори даражада сақлашни истасангиз, шакардан буткул воз кечишингиз ёки иложи борича кам истеъмол қилишингиз керак.

Осон ишдан бошланг: ичимликка шакар қўшманг, таомномадан газли ичимликларни олиб ташланг, дўкондан қайлалар харид қилманг, эрталаб булочка ўрнига реза мевалар қўшилган табиий йогурт истеъмол қилинг.

Сабзавот ва мева ейишади

Сабзавот ва мевалар ҳар бир соғлом одамнинг таомномасида бўлиши зарур. Уларда кўп миқдорда витаминлар, антиоксидантлар, минераллар ва клетчатка мавжуд бўлиб, организм меъёрида ишлаши учун ниҳоятда зарур.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳар куни турли мева ва сабзавотлардан беш ҳисса ейишни тавсия этади. Мева ва сабзавотларни янгилиги еб қолмай, тоблаб истеъмол қилиш ҳам мумкин. Аксарият мева ва сабзавотлар ҳатто юқори ҳарорат таъсирида ҳам фойдали хусусиятларини сақлаб қолади.

Табиий қўшимчаларга беэътибор бўлишмайди

Озиқ-овқат саноати юқори суръатда ривожланмоқда. Супермаркет токчаларида соғлом маҳсулотлар тури шу даражада кўпайяптики, биронтасини танлаш қийин.

Суперфудлар фойдасига дорилардан воз кечинг. Соғлиғига эътиборли ҳар бир инсоннинг таомномасида бундай маҳсулотлар мавжуд. Аччиқ шоколад, зиғир уруғи, кэроб, киноа, черника, кейл карами, маття кукуни – бу маҳсулотларда организмнинг ҳимоя кучларини ошириб, тана аъзолари ишига ижобий таъсир кўрсатадиган фойдали моддалар жамланган.

С витаминини эсдан чиқаришмайди

С витамини иммунитет мустаҳкам бўлиши учун зарур. Бу модда организмнинг ҳимоя кучини ошириб, турли вирус ва бактерияларга қаршилигини таъминлайди. Соғлом одамлар буни билишади ва кунни лимонли сув ичишдан бошлашади.

С витамини фақат цитрус меваларда мавжуд эмас. Агар уни таомномангизга қўшиб, соғлиғингизни мустаҳкамлашни истасангиз, чаканда, қора қорағат, наъматак, киви, булғор қалампири, четан, карамнинг ҳамма тури, бодрезак, ертут ва апельсинни танланг.

Таомга кўкат қўшишади

Агар кўкатни кўп истеъмол қилмасангиз, бу хатони тузатинг. Кўкат – антиоксидантлар, А ва Е витаминлари, минераллар, органик кислоталар ва клетчаткага бой. Бу моддаларнинг ҳаммаси иммунитетни сезиларли даражада мустаҳкамлаб, организмнинг ҳимоя кучларини оширади.

Қатиқ маҳсулотларини яхши кўришади

Ичакнинг ҳолати бевосита бутун организмнинг саломатлиги билан боғлиқ. Соғлом микрофлора одамнинг ҳолатига ва кайфиятига, шунингдек, бошқа аъзолар фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади. Ичак микрофлораси чатоқ бўлса, вирус ва инфекциялар одамга ёпишаверади. Ичак микрофлораси соғлом бўлиши учун таомномада қатиқ маҳсулотлари бўлиши зарур. Кефир, қизғиш қатиқ, простокваша, табиий йогурт, қатиқ — ўзингизга ёқадиган таъмдан баҳраманд бўлинг.

Манба: Tasvir.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Қандай одамлар ҳеч қачон касал бўлишмайди?