Бир неча йил аввал Барби қўғирчоғининг муқобили (реал одам пропорциясида) муаллифи, рассом Николай Ламм келажак одамлари ҳақидаги бир қатор эскизларни чоп этди. Вашингтон университети генетик мутахассиси Алан Квон билан ўтказилган ҳисоб-китобларга асосланиб, у инсон кўриниши 100 минг йилдан сўнг қандай ўзгаришини тахмин қилди. Унинг айтишича, бош мия ҳажми ортади. Келажак одамларининг кўзлари катта, бурун тешиклари кенг ва териси тўқ рангда бўлади. Буларнинг ҳаммаси кам ёритилган, нафас олиш учун нисбатан яроқсиз ва Қуёшнинг ултрабинафша нурларидан яхши ҳимоя қилмайдиган атмосферага эга бошқа сайёраларнинг гипотетик эгалланиши натижаси ҳисобланади.
Ламмнинг тахмини – у ёки бу даражада илмий асосга эга фаразлардан бири. Айримларнинг таъкидлашича, инсон бош мияси ҳажми катталашади. Бошқалар эса тананинг керак бўлмайдиган баъзи қисмлари йўқолиб кетишини тахмин қилмоқда (масалан, ақл тиши). Яна бир тахминларга кўра, инсон танасида компютер моделлари нормал ҳолатга айланади.
Замонавий одам қандай йўналишда ривожланишини олдиндан айтиш қийин. Олимларнинг бир қисми Дарвин таълимотига асосланиб замонавий одам эволюцияси аллақачон тугаган деб ҳисобламоқда. Одамларнинг юқори ҳаракатчанлиги, тиббий ва ижтимоий тузилмаларнинг ривожланганлиги – буларнинг барчаси табиий танланиш ролини камайтиради. Генетика фанлари доктори, профессор Стив Жонснинг айтишича, ривожланган мамлакатлардаги одамларнинг мутлақ кўпчилиги репродуктив ёшгача умр кўраётгани кучлиларнинг “яшаш учун кураш” принципига ўрин қолдирмайди.
Бироқ бошқалар ҳатто эволюциянинг бундай механизми ўз долзарблигини йўқотмаслигини таъқидламоқда. Масалан, одамлар ҳаёт давомида кўп бора дуч келувчи оммавий юқумли касалликларга қарши иммунитетни шакллантиришда. Тадқиқотларнинг кўрсатишича, улар алоҳида популяцияда ҳаракат қилади – масалан, баланд тоғ ҳудудларига ёки соғлом бўлмаган замонавий парҳезга мослашишда.
Бўй
Норвегия табиий ва техник фанлар институти олимлари 1975 йилдан 2014 йилгача бўлган вақтда тўпланган 186 давлатга тегишги маълумотларни таҳлил қилди. Уларнинг хулосаларига кўра, ушбу давр мобайнида Ер юзи аҳолиси ўртача 1,3 фоиз баландлашган ва вазни тахминан 14 фоиз ортган. Биологик кўрсаткичларнинг ортиши билан бирга, энергияга бўлган талаб ҳам ортган – 6,1 фоиз (кунига 2615 килокалорий). Шунингдек, уларнинг таъкидлашича, Ер юзи аҳолиси сони кўпайибгина қолмай, уларнинг озиқ-овқатга бўлган эҳтиёжи ортишини ҳам эътиборга олиш лозим.
Одамлар бўйи баландлашаётганининг эҳтимолий сабаблардан бири улар яшаётган муҳит ва овқатланиш шароитининг яхшиланишидир.
Мия
Келажакда одамлар бош мияси ҳажмининг катта бўлиши ҳақидаги тахминлар ҳақиқатдан узоқ бўлиши мумкин. Мадисондаги Висконсин университети олими доцент Жон Хокснинг таъкидлашича, қадимги инсонлар қолдиқларини ўрганиш натижасида одам бош мияси ўтган 20 минг йил давомида ўртача 10 фоиз кичрайгганини аниқлаган. Кичрайиш эркакларда ҳам, аёлларда ҳам бир хил бўлган. Олти минг йил аввалги одам қолдиқларини ўрганган Хитой олимлари ҳам худди шу хулосага келган. Буни замонавий одамларнинг тахминан 10 минг йил аввал яшаган аждодлари гавдаси катта бўлганлиги билан изоҳлаш мумкин.
Буни қандай тушуниш керак? Тахминлардан бирига кўра, оптималлаштириш содир бўлган – кўп энергия сарфланувчи ва катта ҳажмга эга мия кундалик ҳаётда одамга керак бўлмай қолган ва унинг ҳажми эволюция давомида кичрайган. Унинг ҳажми ва ақллиик даражаси ўртасида боғлиқлик йўқлигини ҳисобга олсак, инсоният ақлсиз бўлиб бормаяпти.
Тишлар
Айримларининг таъкидлашича, тананинг керак бўлмайдиган баъзи қисмлари йўқолиб кетиши мумкин (масалан, ақл тиши). Тахминларга кўра, улар замонавий одамларнинг аждодлари рационида қаттиқ егуликларнинг кўп бўлгани учун керак бўлган. Кейинчалик овкатланиш тартибининг ўзгариши, егуликларга термик ишлов бериш, уларни кесиш имкониятининг пайдо бўлиши билан бунлай тишларга бўлган эҳтиёж аста-секин камайиб борган.
Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, ҳозир ер юзи аҳолисининг учдан бир қисмида ақл тиши чиқмаяпти. Австралиялик олимлар бир неча йил олдин ўтказган ҳисоб-китоблар эволюция давомида жағ тузилишининг ўзгариши унинг кичрайишига ҳам сабаб бўлганини кўрсатди. Унинг кичрайиши келажакда бутунлай йўқ бўлиб кетишини билдирадими? Бу тананинг бошқа ишлатилмайдиган қисмлари, масалан оёқ бармоқлари жимжилоғида ҳам содир бўлиши мумкинми?
Аслида керакмасдек кўринган тана қисмлари муҳим функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлиши мумкин. Оёқдаги жимжилоқ оёқ кафти суякларининг давоми бўлиб, у ҳаракатланган вақтда мувозанатни сақлашга ёрдам беради. Йел университетининг эволюция бўйича биологи Стивен Стернснинг таъкидлашича, фойдасиз деб ҳисобланган кўричак овқат ҳазм қилиш учун фойдали бўлган бактериялар учун “қўшимча захира” вазифасини бажариши мумкин.
Аммо тананинг айрим қисмлари, масалан ақл тиши деярли керакмасдек кўринса ҳам, у йўқ бўлиб кетишини билдирмайди. Стэнфорд университети генетиги Барри Старнинг таъкидлашича, оёқдаги жимжилоқни ишлатмасак бу ўз ўзидан ДНК ва организм биологик тузилиши ўзгаришига сабаб бўлолмайди. Улар редукцияга учраши мумкин, бироқ кўпайиш ва ривожланишга халал бермаса, мавжуд бўлишда давом этади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”