
Германиялик ҳимоячи Малик Тиав Сандро Тонали йўлидан бориб, Италияни тарк этишга ва Англиянинг "Ньюкасл" клубига ўтишга қарор қилди. Тиавнинг сўзларига кўра, у Италия клуби "Милан"ни тарк этишни хоҳламаган, бироқ ўз фаолиятида ўзгаришлар қилиш зарурлигини ҳис қилган.
"Милан" – буюк клуб, қарор қабул қилиш мен учун осон бўлмади. Лекин бу янгиликни синаб кўриш вақти келган деб ўйладим. "Ньюкасл"дан таклифни эшитганимда, бу имкониятдан мамнун бўлдим", – деди Тиав pianetamilan.it сайтига берган интервьюсида.
Ҳозирда "Ньюкасл" Англия чемпионати жадвалида атиги ўн тўртинчи ўринни эгаллаб турибди. АПЛнинг навбатдаги турида "қарғалар" ўз майдонида "Манчестер Сити"ни қабул қилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.