Озишни истайдиган кўпчилик аёллар ухлашдан олдин кефир ичишади. Бу ичимлик моддалар алмашинувини тезлаштиради, деб ҳисобланади. Бироқ бари бу қадар оддий эмас. Айрим вақтларда кефир фойдали бўлиши, бошқа вазиятларда эса организмга зарар келтириши мумкин. Ана энди келинг, барчаси ҳақида батафсил сўз юритамиз.
Кефир шифокорлар сабаб машҳурликка эришди. Бу бежизга эмас, албатта. Гап шундаки, уйқудан олдин егуликларни истеъмол қилиш тавсия этилмайди. Тунда ошқозон-ичак фаолияти жуда секин ишлайди ва сиз тановул қилган таом ҳазм бўлмайди.
Бу айниқса углеводларга бой таомларга тегишли. У инсулин ишлаб чиқарилишига олиб келади. Инсулин эса ўз навбатида ёғларни эритиш жараёнига тўсқинлик қилади.
Шуни айтиш жоизки, кефирни ичиш мумкин ва зарур. Муҳими организмнинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олиш.
Ушбу сут маҳсулотининг бой кимёвий таркиби моддалар алмашинуви, ҳазм қилиш ва асаб тизими, жигар, ошқозон ости, буйраклар фаолиятини нормаллаштиради.
Кефир қандай вазиятларда зарарли?
Маълумки, организмга модда эмас, унинг миқдори зарар келтиради. Шунинг учун ухлашдан олдин бир литр кефир ичсангиз, вазн ташлашингиз амримаҳол. Бир неча ҳолатларда кефир истеъмолини чеклаш керак:
- диареяга мойил бўлсангиз;
- сизда гастрит, панкреатит, ошқозон кислотасининг кўп бўлса;
- ошқозон яраси бўлса;
- шунингдек, ошқозон-ичак тизимининг турли касалликлари ва сут оқсилини ҳазм қила олмаслик дардига йўлиққан бўлсангиз.
Агар бир стакан кефирни ичганингиздан сўнг ошқозонда кучли оғриқлар пайдо бўлса, шифокорга мурожаат этинг. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?