ҚОН: Тушда қон кўриш ёруғлик белгиси. Ўзингизни қонга бўялган ҳолда кўрсангиз, ҳаётнинг қайсидир жабҳасида муваффақиятга эришасиз.
ИСИТМА, БЕЗГАК: Тушингизда иситмангиз кўтарилиб, безгак тутаётган бўлса, бўлар-бўлмас ишлар ҳақида беҳуда хавотирланаётган бўлиб чиқасиз. Ҳаётда мазмунли, қизиқарли, фойдали ҳодисалар, ишлар кўп. Ўзингизни қўлга олинг ва фойдали иш билан банд бўлинг.
МАРВАРИД: Тушда марварид кўриш кутилмаган бойлик ва муваффақият олиб келади. Агар аёлга суюкли инсони тушида марварид совға қилса, бахти янада тўкис бўлади. Аёл тушида марваридини йўқотиб қўйса, уни фавқулодда кўнгилсизликлар, ғам-андуҳлар кутади.
ДЕВОР: Тушда баланд девор устига чиқсангиз, мартабангиз ошади. Девордан йиқилсангиз, қўлингиздан келмайдиган ишга қўл уришингиз кутилади. Тушда дўстлар билан девор устида ўтирсангиз ва тўсатдан девор қулаб тушса, яқинларингиздан кимдир бахтсиз ҳодисага йўлиқиши мумкин.
СУТ: Тушингизда сут кўрсангиз ҳам, ичсангиз ҳам ҳаётингизда ёрқин ҳодисалар кўпайишидан дарак беради. Агар ичаётган сутингиз кирланган ёки ичига ёқимсиз нарса тушиб қолган бўлса, аксинча, бахтсизликка, муваффақиятсизликка учрашингиз эҳтимоли бор.
ОЛТИН БАЛИҚ: Тушингизда олтин балиқ кўрсангиз, омадли ва ёқимли саргузаштларни бошдан кечирасиз. Турмушга чиқмаган қиз ёки аёл киши тушида олтин балиқ кўрса, келишган ва бадавлат инсонга турмушга чиқади. Оилали бўлса, турмуш ўртоғининг ишлари юришиб, рўзғорига барака киради. Тушда чала ўлик ёки ўлик ҳолдаги олтин балиқни кўрсангиз, шахсий ҳаётда шафқатсиз синовларга дуч келасиз.
АЙИҚ: Тушда айиқ кўриш энг муҳим ва сердаромад ишларда янги рақиблар пайдо бўлишини англатади. Айиқни ўлдирсангиз, энг оғир вазиятдан силлиқчасига чиқиб кета оласиз. Турмушга чиқмаган қиз тушида айиқ кўрса, ўта хавфли рақиба йўлига кўндаланг бўлади, қайсидир масалада омад ундан юз ўгиради.
АХЛАТ: Тушингизда ахлат кўрсангиз, ишларингиз орқага кетади. Чексиз ахлат уюмини кўрсангиз, атрофдагилар сизни камсита бошлаши, ишларингизда муваффақиятсизликлар пайдо бўлиши мумкин.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”