Ангрй Бирдс, Силент Ҳилл ва FIFA Интернатионал Соксер видеоўйинлар шон-шуҳрат залига киритилди

АҚШнинг Тҳе Стронг Натионал Мусеум оф Плай музейи 2026-йилги видеоўйинлар шон-шуҳрат залига киритилган янги лойиҳаларни эълон қилди. Рўйхатдан Ангрй Бирдс, Силент Ҳилл, Dragon Қуест ва FIFA Интернатионал Соксер ўрин олди. Ушбу ўйинлар ўз жанрларига ва бутун бир авлод ўйинчиларига катта таъсир кўрсатган лойиҳалар сифатида эътироф этилди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Ровио студиясининг Ангрй Бирдс ўйини рўйхатдаги энг оммабоп лойиҳа бўлди. 2009-йилда чиқарилган ушбу ўйин мобил саноатда глобал феноменга айланди. Миллионлаб фойдаланувчилар қушларни рогаткадан отиб, чўчқалар истеҳкомларини вайрон қилишди. Кейинчалик бу бренд смартфонлар доирасидан чиқиб, фильмлар ва ўйинчоқлар ишлаб чиқариш даражасига етди.
Конами компаниясининг Силент Ҳилл даҳшатли ўйини психологик хоррор жанрини шакллантиргани учун тақдирланди. Ўйин ўзининг туманли шаҳри ва доимий ноқулайлик ҳиссини уйғотувчи атмосфераси билан машҳур бўлди. Шунингдек, 1986-йилда чиққан япон РПГ лойиҳаси Dragon Қуест замонавий ролли ўйинлар шаблонини яратишда муҳим рол ўйнади.
Электроник Артс компаниясининг FIFA Интернатионал Соксер ўйини эса дунёдаги энг йирик футбол ўйинлари сериясига асос солди. Гарчи компания эндиликда FIFA лицензиясидан фойдаланмай, ўйинни ЭА Sports ФК деб номлаган бўлса-да, айнан ушбу илк лойиҳа спорт симуляторлари учун пойдевор бўлиб хизмат қилди. Янги ғолиблар 49 та култ ўйиндан иборат мавжуд коллекцияга қўшилди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!