Huawei ва Midea HarmonyOS асосидаги илк ақлли кондиционерларни тақдим этди

1 дақиқа ўқиш253
Huawei ва Midea HarmonyOS асосидаги илк ақлли кондиционерларни тақдим этди

Хитойда Huawei ва Midea компаниялари ҳамкорлигида HarmonyOS операцион тизимида ишловчи дунёдаги илк ақлли кондиционерлар тақдимоти бўлиб ўтди. Янги туркумдаги Midea Air Кондитионер Pro ва Midea Алл-ин-Оне Винд Pro моделлари Хитой бозорида мос равишда 5399 ва 7699 юан нархида сотувга чиқарилди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Midea Air Кондитионер Pro моделининг асосий афзаллиги HarmonyOS экотизими билан чуқур интеграциялашганидир. Huawei вакили Ю Ченгдонг компаниялар келгусида чиплар, операцион тизимлар ва ақлли уй технологиялари соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтиришни режалаштираётганини маълум қилди.

Midea муҳандислари хонадаги ҳаво сифатига алоҳида эътибор қаратишган. Кондиционер "Дуал 37" тизими билан жиҳозланган бўлиб, у 37 дБ дан паст шовқин даражасида соатига 37 куб метрдан ортиқ ҳаво алмашинувини таъминлайди. Ўрнатилган КО2 датчиги эса реал вақт режимида хонадаги карбонат ангидрид миқдорини назорат қилиб, деразалар ёпиқ бўлганда ҳам уни 1000 ппм даражасидан пастда ушлаб туради.

Тақдимот давомида кондиционерлардан ташқари Меипонт Винд Год Эе Труе Фреш Air Сйстем ва Флоор Стандинг Air Сйстем вентиляция тизимлари ҳам намойиш этилди. Ҳозирда ушбу қурилмалар HarmonyOS Смарт Ҳоме дўконлари ва Huawei брендига тегишли маиший техника бўлимларида сотувга чиқарилган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?