00:02 / 16.03.2019
7 428

Ишқ...

Ишқ...
Ишқ - бу сўзни ҳар бир инсон турлича талқин қилишади. Баъзи инсонлар ишқ деганда кимнидир севиб қолишни тушунсалар, яна бошқа инсонлар эса оллоҳга, ота - онага, ватанга бўлган севгини тушунадилар. Бу сўзни таърифлаганда, чуқур ҳис қилганда инсоннинг кўзлари порлаб, этлари жунжикиб кетади.

«Ишқ - порлоқ юлдуздир, башарият кўзининг нуру зиёси шундан.
Ишқ - товланиб турувчи гавҳардир - инсоният тожининг зийнати ва баҳоси шундан.
Ишқ - толеъ қуёшидир, қайғули диллар тиканзори ундан гулшан.
Ишқ - балқиб турган тўлин ойдир, қоронғу кўнгиллар кечаси ундан равшан.
Ишқ - кенг денгиздир, ҳар тўлқини юз ақлу ҳуш кемасини ғарқ қилади.
Ишқ - куйдирувчи шуъладир, кўпгина жон ва кўнгилларни хашакдек ёқади.
Ишқ - алангали чақмоқдир,кўпгина жону дилларни ёлқини билан кул қилади.
Ишқ- аждаҳодир, оламни дамига тортмоқ унинг тилаги.
Ишқ - қаҳрли подшоҳдир, олам аҳлини ёппасига қирмоқ уни мақсади, у ҳар қанча қон тўккани билан зерикмайди, у ҳар қанча одамни қон қилса ҳам қониқмайди.
Ишқ - яшиндир, ақлу дин хирмонини куйдиради, у бўрондир, куйганларнинг кулини кўкка совуради.
Ишқ- шунчалар қайсарки, унинг олдида подшоҳ ҳам, гадо ҳам, покдил ошиқ ҳам бир...
Дунё бозорининг ғавғоси ва дунёда бор ҳамма нарсаларнинг савдохонасидаги шовқин-сурони - ишқ туфайлидир...»

Авлиёларнинг авлиёси, мутафаккирларнинг мутафаккири ҳамда шоирларнинг султони бўлмиш - Алишер Навоий бобомиз «ишқ» ҳақида мана шундай чиройли ва гўзал таърифлайдилар, биз эса қойил қолмасликка иложимиз йўқ.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ишқ...