– Ҳеч ким билишини истамаган гуноҳларинг бўлса, бошқа бировнинг хатоларини ошкор қилма. Ҳеч қандай хатоинг, яшириладиган айбинг бўлмаса ҳам бошқаларнинг хатосини ошкор қилма. Нуқсонларингдан қутулганингни ўйлаб шод яшаётганингда, яна ўзингни айбу нуқсонга ботирма.
– Ўрганиш, билишнинг охири бўлмайди. Буни унутма. Қанчалик билсанг-да, сени хатога бошлайдиган бир билмайдигананинг чиқаверади. Инсон ўзига нимадир етмагани учун эмас, ЎЗИНИ БИЛМАГАНИ учун хато қилади. Ўзингни бил, инсон бўл...
– Насиҳат қилма, насиҳат бўлгин. Гапиришни қўй, амалга ўтгин. Сўз бировга айтганинг, ҳол ўзингга сукутинг. Ўзингга эшиттирмаган яхшиликни бошқаларга айтишдан фойда йўқ. Амалинг билан сўзинг бир бўлмаса овозингни фақат қулоқлар эшитадию маъносига келганда қалблар кар бўлади. Шундай камолотга мушарраф бўлгинки, ҳолингни кўрган сўқирлар сендан насиҳат олсин. Бўлдиришни қўйгин, бўлишга ҳаракат қил...
– Англатдим англамади деб англамагандан жаҳлинг чиқмасин. Мен англатолмадим деб ўзингни таҳлил қилгин. Сенга айтилган ҳар бир сўзни керагича англаб етгунингача ҳеч кимдан айтган ҳар бир сўзингни англашини кутма.
– Ўз нуқсонлари билан машғул бўлса-да, комиллик даражасига етмаганлар бордир. Лекин бировнинг қусурини санаш билан камолотга эришган йўқ.
– Бировнинг эгрилигини кавлаштириб ўзингни тўғрилашга вақт топмагунча, ўзингни тўғрилаш билан машғул бўлиб, бировнинг эгрисини кўришга ҳолинг қолмасин...
– Яхши кўрган инсонингдаги сенга ёқмаган бир хислатнинг тўғриланиши учун ғайрат қил, аммо инсофли бўл. Ўзингда бўлган, сени беҳаловат қилган бир қанча ўзгартиролмаган хислатларингни эсла. Сабр қил, инсоф қил, дуо қил. Ўзгартиришнинг осон эмаслигига ўзингни ўзгартиролмаётганинг энг катта исбот эмасми?...
– Ўзингники бўлмаган нарсани тарк қилолмаслигингни билганинг қадар, тарк қиломайдиган нарсанинг эгаси бўлолмаслигингни ҳам бил. Ўзиники бўлмаган нарсани тарк қилмаслик қуруқ иддао, тарк этмаганини қўлга киритдим деб ўйламоқ улкан ваҳима. Тарк қилиш таълими бардавом бўлади...
– Ўзингга истаган ҳаловатни бошқаларга кўп кўрма. Сен истаган нарсалар хато ёки нуқсонли бажарилганда, сендан исталганида нуқсонли ёки янглиш бажарган ишларингни эсла. Инсонсан бўлиб туради, қаршингдаги-да инсон, бўлиб туради. Буни тўғри қабул қил. Бандалар сендан истаган ҳамма нарсани буткул бажарадиган даражада мукаммал бўлолмайсан, аммо, дейлик шундай комил экансан, бунга ишониб зинҳор бошқаларга беписандлик қилма! Аввал сени Яратганнинг сендан истагани, аммо сен бажаролмаган ёхуд нуқсон билан бажарган ишларингни эсла. Кейин эса сенинг истагингни бажаролмаганни сен яратмаганингни ўйла! Сени Яратганнинг сенга лутф этган авф ва марҳаматини сен ҳам Яратганнинг яралмишларидан қизғонма!...
– Бажариш кераклигини била туриб бажармаганингдан, қўл урилмаслигини била туриб қўл урганингдан тушуниб етгинки, маърифат – бир нарсани билиш эмас у талаб қилганидек бўла олишдир. Модомики, амал қилмас экансан, билишдан воз кеч демайман. Билакс, модомики биласан, амал қилиш дардига туш!
– Ҳақиқий илмни китоблардан ўрганиш мумкин лекин илмни ўзингда акс эттирмай, муваффақиятга эришмайсан. Дардинг не бўлса бўлсин, дарди борлар билан бирга бўлгинки, дармон топасан. Қароқчи бўлмоқчи бўлсанг авлиё эшигида умрингни битирма. Муҳаббат дардида бўлсанг ўз қалбингга қароқчилик қилма! Севганининг тақдирида инсоннинг ҳиссаси бўлармиш. Ҳамдардингни шундай гўзал севгинки, дармон сени қучмаганига уялсин!..
– Дейдиларки, қаҳр нима, лутф нима ўта аҳмоқ кимса ҳам билади. Аммо қаҳр суратидаги лутф, лутф либосидаги қаҳрни ажратиш фақатгина орифларнинг муваффақияти. Ориф эмаслигинг тарифга қулоқ солмаслигингга монелик қилмасин. Сенга бир яхшилик лутф этилганида бир ёндан ҳамд эт, бир ёндан-да “ал-Омон!” дегин, “Омон, ё Робби! Бу ишнинг натижаси қаҳр бўлмасин!” Бошингга қаҳр келганида ҳам сабр қил; “Бу иш билан мурод қилганинг хайрни ҳозирдан кўнглимга илҳом қил, ё Раб, ризою таҳаммул (тоқат) кучи билан мени қувватлантир!" дея истиғфор билан ёлворгин...
– “Лаа фоъила иллаллаҳ” сирини таҳқиқ ила билмоқчи бўлсанг, тақлид билан йўлга туш. Балки ҳар йўлга чиққан манзилга етолмас, аммо унутма, йўлга чиқмай туриб манзилга етиб борилмас. На сенга қилинган эҳсонни ўзингнинг яхшилигингдан бил ва на сенга қилинган зулмни бировнинг ёмонлигидан. Барча ишларини сабаблар қўли билан яратган Қудрат, яхши ишларига сабаб қилиб бандаларини васила айлар. Қалбингга сарлавҳа қилишга кучинг етмаса, ҳеч бўлмаганда уйинг деворига осиб қўй бу муаззам ҳақиқатни:
“На қаҳру дасту одамдан, на лутфу ошинодан бил
Ишларингни Ҳаққа тафвиз эт, Жаноби Кибриёдан бил"...
– Тавозе тилнинг эмас, дилнинг амалидир. Мутавозе кўриниш билан, тавозе соҳиби бўлиш орасидаги фарқни идрок эт; мутавозе бўл. Тавозе кўп нарсанг бўлса-да, ҳеч нарсанг йўқдай кўриниш эмас; ҳамма нарсанг бўлса-да, ҳеч нимага арзимаслигини англамоғингдир. Атрофдагилар борни йўқдай кўрсатадиган хатти-ҳаракат эмас, ўзингда бўлмаганни ўзингга билдирмай, бор билишингдир тавозе. Яхшилигингни бировлардан яшириш учун тилингда жилваланаётган жумлалар эмас, ёмонлардан эканлигингни ўзингга эслатиш учун қалбингнинг сукутидир тавозе. Айқаш-уйқаш фикрларнинг орасида тавозени излаяпсанми буюклар сўзига қулоқ тут: “Тавозе – учратганинг ҳар бир кишини ўзингдан яхши деб билишингдир". Билдинг ва бу ҳикматга риоя қилдинг дейлик. Орифлар қалбидан сизиб чиққан бу огоҳлантиришни-да унутма: “Ҳаддан ортиқ тавозе кўрсатиш ҳам такаббурликдир. Чунки ўзини мукаммал ҳис этган тавозели кўринишга ҳаракат қилади. Ҳолбуки, мутавозе киши ўзини мукаммал санамайдики, тавозе кўрсатсин...”
– Бандалик ҳақингга риоя қилишни истасанг, на бораётган ерингни унут, на-да келган жойингни эсингдан чиқар. Ўлмасдан олдин ўлганларнинг яшадим деёлмайдигани бу дунёда “яшаш учун келдим!” дея ўйлашни бас қил-ки, ўлим билан йўқ бўлиб кетмаслигингни тушуниб етасан.
– Фақат гапираётган яхши гапларига ўзи амал қилган кишинигина, сўзлари бошқаларга таъсир қилади. Сен ўзингга насиҳат қилишга жазм этибсан. Амал қилсанг тилдан тўкишга не ҳожат; амал қилмасанг билганларингнинг не фойдаси бор? Жимжимадор жумлалар билан ўзингга насиҳат қилишни қўй, сукути билан насиҳат қилганнинг қаршисида тизза букиб ўтир; инсон насиҳатларию айтганлари билан БИР бўлсагина инсон бўлади!..
Умида АДИЗОВА
Манба: Azon.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”