date

Wi-Fi роутер қувватсиз ишлаяптими? Бу буюмларни ундан узоқроқ қўйинг!

Wi-Fi роутер қувватсиз ишлаяптими? Бу буюмларни ундан узоқроқ қўйинг!

Ҳозирги кунда уйда интернет алоқасини таъминлашда Wi-Fi роутерлар асосий воситага айланган. Бироқ, кўпчилик роутернинг тўғри ишлашини таъминлашда айрим нарсалар қандай таъсир қилишини билмайди. Ушбу мақолада, Wi-Fi роутер атрофига қўйиш тавсия этилмайдиган буюмлар ҳақида маълумот берамиз.

1. Микроволновка

Микротўлқинли печлар Wi-Fi тармоқлари каби 2.4 ГГц частотада ишлайди. У ишлаётган пайтда кучли электромагнит тўлқинлар ҳосил бўлиб, Wi-Fi сигналини жиддий равишда бузиши мумкин. Шунинг учун роутерни микроволновка яқинига қўйманг.

2. Ойналар

Ойналар ҳам Wi-Fi алоқасига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Сабаби, ойна металл қатламга эга бўлиши ёки нурларни акс эттириши орқали сигнални тарқатиб юбориши, унинг барқарорлигини пасайтиради.

3. Колонкалар

Агар сизда кучайтиргичи бор аудио колонкалар бўлса, улар электромагнит шовқин чиқариши мумкин. Бу шовқин Wi-Fi сигналини бузади ва интернетда кечикишларга сабаб бўлади.

4. Аквариумлар

Аквариумдаги сув — ундаги туз ва бошқа моддалар туфайли — Wi-Fi тўлқинларини сўриб олади ёки қайтариб юборади. Бундан ташқари, аквариумдан чиқаётган намлик роутер учун хавфли: қурилмада қисқа туташув ёки ёнғин ҳам юзага келиши мумкин.

5. Қалин китоблар

Китоблар, айниқса қалин муқовалилари, Wi-Fi тўлқинларини ютиб юбориши мумкин. Агар роутерингиз девор ёки китоб жавони ортида бўлса, сигнал барқарорлигини сезиларли даражада йўқотасиз.

6. Энергия тежайдиган лампалар

Бундай лампалар фойдаланишда радиотўлқин шовқинларини чиқаради. Бу шовқинлар Wi-Fi роутернинг тўғри ишлашига халал беради.

7. Музлатгичлар

Музлатгичлар каби катта маиший техника воситалари ҳам электромагнит тўлқинлар тарқатади. Агар роутерни уларнинг яқинига жойлаштирсангиз, интернетингиз тез-тез узилиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » Wi-Fi роутер қувватсиз ишлаяптими? Бу буюмларни ундан узоқроқ қўйинг!