date

Италияликлар “Cacio e Pepe” рецепти туфайли ғазабда

Италияликлар “Cacio e Pepe” рецепти туфайли ғазабда
Италияда машҳур миллий таом — паста cаcио э пепе атрофида катта баҳс юзага келди. Буюк Британиянинг Good Food сайти бу классик Рим таомини “тез тайёрланадиган тушлик” сифатида тақдим этиб, рецептига сариёғ ва ҳатто қаймоқ қўшишни тавсия қилди.

Аслида бу таом фақат уч маҳсулотдан иборат: макарон, қора мурч ва пишлоқ. Италиялик ошпазлар бу содда, аммо мукаммал уйғунликни сақлаш муҳимлигини таъкидлашади.

Ресторанлар ассоциацияси ҳатто бу масалани Римдаги Британия элчихонасига олиб чиқди. Ташкилот раҳбари Клаудио Пика “бу таом Рим тимсоли” эканини айтиб, асл рецепт ўзгармаслигини қатъий билдирди.

Италия ошпазлари ва журналистлари буни ошпазлик анъанага тажовуз деб баҳолашди. Баъзилар Good Food рецептини “бутунлай бошқа таом — паста Алфредо” деб атаб, номини ўзгартириш кераклигини айтишди.

Италияликлар учун овқат маданияти миллий ўзликнинг муҳим қисмидир. Шунинг учун улар пизза устига ананас қўйиш ёки қаймоқ қўшиш каби ўзгаришларга ҳам кескин қарши чиқишади.

Good Food эгаси ҳозирча воқеага изоҳ бермади. Аммо Италия ошпазлик жамоаси бу ишни миллий “ор-номус масаласи” деб ҳисоблаб, жиддий муносабат билдирди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » Италияликлар “Cacio e Pepe” рецепти туфайли ғазабда