Кефир — Ғарбни забт этган янги “суперфуд”

Кефир — Ғарбни забт этган янги “суперфуд”
Қисқача

Кефир сўнгги ойларда Ғарбда ҳақиқий “суперфуд”га айланиб, Европа ва Америка блогерлари орасида оммалашди. Бу қизиқиш Владимир Путиннинг интервюсида совутгичида доим кефир борлигини айтганидан кейин кучайган, АҚШ супермаркетларида унинг нархи 5 долларгача чиқди, TikTokда эса #Кефир хештеги билан 70 мингга яқин видео тарқалди.

Кефир — биз болалигимиздан таниш бўлган, ичак фаолиятини яхшилайдиган, иммунитетни мустаҳкамлайдиган ва витаминларга бой ичимлик. Аммо сўнгги ойларда у Ғарбда ҳақиқий “суперфуд”га айланди, деб хабар бермоқда Peopletalk.

Бум Владимир Путиннинг интервьюсида совутгичида доим кефир борлигини айтиб ўтганидан кейин бошланди. Европа ва Америка блогерлари унга қизиқиб, матчани кефирга алмаштира бошлашди. АҚШ супермаркетларида нархи 5 долларгача чиқди, TikTok’да эса #Kefir хештеги билан 70 мингга яқин видео тарқалди.

Мутахассислар ва инфлюенсерлар кефирнинг пробиотикларга бойлиги ҳақида гапириб, унинг вазн йўқотиш, тери ҳолатини яхшилаш ва қондаги қанд миқдорини назорат қилишда ёрдам беришини таъкидламоқда. Ҳатто кефирли смузи рецептлари ҳам оммалашди — уни мевалар, асал ва сув билан аралаштириб тайёрлашади.

Шу билан бирга, шифокорлар миқдорни меъёрдан оширмаслик кераклигини эслатишади — ҳар қандай маҳсулот каби, кефир ҳам ортиқча истеъмол қилинса, салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан муҳокама қилингЯнгиликни таҳлил қилинг, фойдали маслаҳатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар