
Disney ва Pixar 2027 йилда “Тачки: Молниеносные гонки” номли янги мультсериални намойишга чиқаришни режалаштирмоқда. Лойиҳа машҳур франшизанинг севимли қаҳрамонларини яна экранга олиб чиқиш билан бирга, янги, қизиқарли персонажларни ҳам таништиради, деб ёзмоқда Peopletalk.
Сюжет марказида Молния МакКуин ва унинг содиқ дўсти Матер бўлади. Уларга икки янги қаҳрамон қўшилади: тезликка ошно дрэг-кар Пайпс ва лой майдонларини ёқтирадиган монстр-грузовик Майлз. Мультсериал ҳамиша дўстлик ва қизиқарли саёҳатларга асосланган, ўзига хос ўйинчоқона муҳитни сақлаб қолади.
Таъкидланишича, дрэг-рейсинг, монстр-трак мусобақалари ва Радиатор-Спрингснинг ўзига хос жозибаси туфайли бу сериал сўнгги йиллардаги энг йирик Disney Jr. анимацион лойиҳаларидан бири бўлиши мумкин.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!