date

Sink етишмаса, соғлиғингиз нимани йўқотади?

Sink етишмаса, соғлиғингиз нимани йўқотади?

Sink (цинк) — инсон танаси учун зарур бўлган микроэлементлардан бири. У организмда жуда оз миқдорда бўлса-да, соғлиқ учун улкан аҳамиятга эга.

Sink кўплаб биологик жараёнларда иштирок этади: иммун тизимини мустаҳкамлайди, яраларни тез битиришга ёрдам беради, тери, соч ва тирноқлар саломатлигини таъминлайди. Шунингдек, таъм ва ҳид ҳиссини нормал сақлашда ҳам муҳим ўрин тутади.

Олимларнинг таъкидлашича, sink танқислигида инсонда чарчоқ, иштаҳа пасайиши, терида тошмалар ва соқол-мўйлов ўсишининг секинлашиши кузатилиши мумкин. Болаларда эса ўсиш ва ривожланишда орқа қолиш эҳтимоли ортиб кетади.

Sink асосан қуйидаги маҳсулотларда кўп учрайди:

  • Гўшт ва жигар;

  • Балиқ ва денгиз маҳсулотлари;

  • Ёрма (овсянка, гречка);

  • Ўсимлик уруғлари ва ёнғоқлар.

Кунлик меъёр катталар учун тахминан 8–11 мг. Организм sink’ни захира қилиб қўя олмайди, шу боис уни ҳар куни овқат орқали қабул қилиш зарур.

Тўғри овқатланиш ва sink’га бой маҳсулотларни мунтазам истеъмол қилиш — кучли иммунитет, чиройли тери ва умумий энергиянинг гаровидир.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Sink етишмаса, соғлиғингиз нимани йўқотади?