
Ҳиндистон, Непал ва Шри-Ланкада учрайдиган лабли айиқ Осиёдаги энг тажовузкор ёввойи ҳайвонлардан бири саналади. Узун тирноқлари ва ўткир тишлари билан у нафақат йўлбарс, балки инсонларга ҳам ҳужум қилиши мумкин. 1950–2019-йилларда қайд этилган 1 337 та йирик йиртқич ҳужумларининг энг кўпи айнан шу турга тўғри келади.
Асосан мева ва чумоли билан озиқланадиган бу айиқ таҳдид сезса, дарҳол ҳужумга ўтади. Бу мудофаа стратегияси асосан йўлбарс, шер ва леопарддан ҳимояланиш учун шаклланган. Инсон билан тўқнашувларда эса кўпинча оғир жароҳатлар юз беради.
Лабли айиқ сони табиий яшаш жойларининг қисқариши ва одамларнинг қасос ҳужумлари сабаб камаймоқда. Дунё бўйича уларнинг сони 20 мингдан кам бўлиб, Халқаро Қизил рўйхатда “заиф тур” сифатида келтирилган.
Гужарат ва Маҳараштра штатларида одамлар ўрмонларга ёқилғи, мева ёки доривор ўсимлик йиғишга кириши кўплаб тўқнашувларга сабаб бўлади. Лабли айиқни асраш минтақанинг экологик барқарорлиги учун муҳимдир.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар