Ҳар қандай инсонда турли вазифаларни бажаришга сарфланадиган маълум бир миқдордаги руҳий қувват захираси бўлади. Агар бу қувват тугаса, самарадорлик кескин тушиб кетади. Зарур ресурсларсиз қолиб кетмаслик учун ушбу 11 одатдан воз кечиш керак, деб ёзади Лайфхакер.
1. Режанинг йўқлиги
Қанчалик кўп қарор қабул қилсангиз, шунчалик кўп руҳий қувватингизни сарфлайсиз. Бу ҳолда қарорлар ўта муҳим бўлиши, шунингдек арзимас (айтайлик, қайси кўйлакни кийишни танлаш) бўлиши ҳам мумкин.
Ҳар қандай қарор учун инсон қувват сарфлайди. Шу сабабли кўплаб инсонлар атайлаб ўзларини чегаралаб олишади. Барак Обама, Стив Жобс ва Марк Цукербергнинг гардеробига эътибор беринг. Уларнинг ҳар бири кўпинча омма олдида доимо бир хил кийимда намоён бўлади. Америкалик ишбилармон ва иқтисодчи Сет Годин эса ҳеч қачон нонуштасига хиёнат қилмайди — у банан ва ёнғоқли коктейлдан иборат.
Ечим: ҳар куни кечқурун эрталабга режа тузинг. Аввалига унга муҳим вазифаларни киритинг. Рўйхатни заруриятга кўра янгилаб боринг.
2. Ҳаддан зиёд режалаштириш
Ҳаддан ташқари режалаштириш ҳам зиёнли бўлиши мумкин. Ўз вазифаларингиз рўйхатини иш, оилавий учрашувлар, спорт билан шуғулланиш каби нарсалар билан тўлдиришдан осони йўқ. Лекин буларнинг ҳаммасини бажариш қийин.
Дам олиш учун бўш вақтга эга бўлиш — мувозанатлашган турмушнинг энг асосий жиҳатларидан бири. Буни осонгина унутиш мумкин, бироқ албатта ҳордиқ чиқариш керак.
Ечим: кунлик режангизда сизни тинчлантирувчи машғулотларга жой қолдиринг. Бу қандайдир хобби ёки китоб мутолааси бўлиши мумкин.
3. Тартибсизликка эътиборсиз бўлиш
Иш столидаги тартибсизлик, сермаҳсуллик каби муҳим аҳамиятга эга эмас, деб ўйлаш мумкин. Бироқ маҳсулдорлик бу жой қанчалик тартибли йиғиштирилганига боғлиқ бўлиши мумкин. Тадқиқотларга кўра, кўзга тушувчи маълумотларнинг кўплиги диққатингизни жамлашга ҳаракат қилган чоғингизда мияга катта таъсир ўтказади.
Столингиз устида эътиборни жалб қилувчи кўплаб нарсалар сочилиб ётса, диққатни жамлаш учун кўпроқ руҳий қувват сарфланади. Гарчи улар товуш чиқарувчи ва титровчи смартфон ва шу каби нарсалар эмас, қистирғич, ён дафтарлар ёки чой ичиб тугатилмаган пиёла бўлса ҳам.
Ечим: Нафақат иш столингизда, қаердаки мумкин бўлса, доимо тартибга риоя қилинг. Бу диққатни жамлашга ёрдам бериб, шунчаки сизни тинчлантиради.
4. Ишни кейинга силташ (прокрастинация)
Миянгиз чарчаганини сезган заҳотингиз, барча ишни кейинги қолдириш учун рағбат пайдо бўлади. Баъзан бу маънога эга бўлади: ўзингизнинг бор кучингиз билан ҳаракат қилишдан чарчаб қолсангиз, муҳим лойиҳа устида ишлаш жуда қийин бўлади. Бироқ прокрастинация руҳий қувватга ёмон таъсир ўтказиши ҳам мумкин.
Ишга ҳозироқ уриниш кераклиги ёки уни бироз ортга суришга қарор қилиш учун ҳам куч кетади. Бажарилмаган ишни эслаш учун ҳам куч сарфлана бошлайди. Буларнинг барчаси ақлий захираларнинг камайишига олиб келади.
Ечим: Икки дақиқа қоидасига амал қилинг: агар ишни шу вақт ичида қилишга улгурсангиз, уни асло кейинга қолдириш ҳақида ўйлай кўрманг. Шу билан бирга, диққатнинг жамланишига салбий таъсир ўтказмасдан икки дақиқалик танаффус ҳам қилиб олиш мумкин.
5. Ҳаддан зиёд батартиблик (перфекционизм)
Идеал натижага ҳаракат қилиш — бу жуда яхши одат, лекин ҳар нарсада бўлгани каби, бунда ҳам меъёр бўлгани маъқул. 10тадан 10та вазифани бажаришга интилиб, жуда кўп вақт сарфлаш мумкин, лекин сизнинг ҳаддан зиёд куч сарфлаганингиз умуман эътиборсиз қолиб кетиш эҳтимоли ҳам бор.
Иш яхши бажарилганини, уни давом эттиришдан маъни йўқлиги тушунган заҳотингиз тўхташга ўрганганингиз маъқул. Сиз бир соат тер тўкиб меҳнат қилган хатни ўқиб чиқишга бошлиқнинг бир дақиқадан ҳам камроқ вақти кетади.
Ечим: Иш натижасидан қониққанингиз хусусида ўзингизга савол беринг. Идеал натижага эришиш учун тонналаб руҳий қувватни сарфламанг. Шунчаки, ишни яхши бажаринг.
6. Кўп вазифалилик
Тадқиқотларнинг кўрсатишича, когнитив нуқтаи назарда кўп вазифалилик ниҳоятда самарасиз ҳисобланади. Бир ишдан иккинчисига ўтиш ҳеч қачон изсиз кетмайди: ҳар сафар сиз бекорга қувват сарфлайсиз.
Лекин баъзи бир инсонларда аксинча, кўп вазифалилик туфайли маҳсулдорлик оша боради. Агар сиз шундайларга тааллуқли бўлсангиз, бу пункт сиз учун эмас, ишингизда давом этаверинг. Лекин аксарият иш битта бўлса уни яхшироқ амалга оширишади.
Ечим: Бир вазифалиликни одатга айлантиринг. Pomodoro техникасидан фойдаланиб, бир мақсад учун 25 дақиқа диққатни жамлаш, сўнгра мияга тезда дам беришни ўрганинг.
7. Қайд этиб боришни истамаслик
Бошингизда қанчалик кўп маълумот сақлай бошласангиз, шунчалик кўпроқ қувват сарфлай бошлайсиз. Бу харидлар рўйхати, дам олиш кунларида ҳордиқ чиқаришга жой танлаш, ҳатоки кимнингдир телефон рақамига боғлиқ бўлса ҳам. Токи бу нарсалар ёзиб қўйилмас экан, миянинг қўшимча кучланишига сабаб бўлади.
Қайдларни ёзиб бориш жуда оддий ва фойдали. Қайдлар битиш учун яратилган иловалар ёрдамида ҳаттоки миянгиз буткул бошқа вазифалар билан банд бўлса ҳам, муҳим нарсаларни ҳеч қачон эсдан чиқармайсиз.
Ечим: қайдларингизни қоғозда ёки электрон кўринишда битиб боринг. Қоғозга ёзаётган чоғингизда сиз гўёки миянгизга «Бўшашавер, дўстим, мен сенинг ўрнингга ишни қилиб қўйдим» деяётгандек бўласиз. Шунингдек, ёзиб қўйилган нарса хотирада яхши қолади, деб ҳисоблашади.
8. Ёмон овқатланиш
Еяётган нарсаларингиз ҳам самарадорликка улкан таъсир кўрсатади. Оқ нон, гуруч, рафинадланган шакар каби гликемик индекси юқори бўлган озиқлар сизга дарҳол қувват беради. Бироқ улар истеъмол қилингандан сўнг дарҳол сарф бўлади ва чарчоқ келтириб чиқаради.
Турли донли озуқалар, мева-сабзавотлар, оқсил миқдори юқори бўлган овқатлар каби гликемик индекси кам бўлган маҳсулотлар қувватни секин-аста ошириб, унинг узоқ вақт сақланишига сабаб бўлади.
Ечим: Овқатланиш тизимига бироз ўзгартириш киритиб, кескин фарқни илғаб олиш мумкин. Ёнғоқ, балиқ ва янги узилган мевалардан кўпроқ енг. Кофеинга боғланиб қолманг. Тўғри, у ёрдам беради, бироқ вақтинчалик.
9. Сув етишмаслиги
Етарли миқдорда сув истеъмол қилинг. Айнан қанча ичиш кераклиги баҳсли масала, лекин кунига олти-саккиз стакан сув ичсангиз, ўзингизни яхшироқ ҳис қиласиз. Организмнинг бироз сувсизланиши ҳам саломатлик ва самарадорликка салбий таъсирини ўтказади.
Агар сиз газланган ичимликлар, кофе ва чой ичишга кўниккан бўлсангиз, сувга ўтиш осон бўлмайди. Лекин барибир шундай қилиш керак.
Ечим:Агар сиз ўзингизни кўпроқ сув ичишга мажбурлашга қийналсангиз, My Water Balance каби махсус иловалардан фойдаланинг. У кунига қанча ичиш кераклиги ва чоғлантиришда ёрдам беради.
10. Уйқу етишмаслиги
Ҳеч нарса уйқу каби инсонга куч-қувват бермайди. Уйқунинг етарли миқдори вазифаларни сифатли бажариш ва ҳолдан тоймасликка кўмаклашади.
Агар сиз кам ухласангиз, эртасига миянгиз барча ресурсларини ишга туширмайди. Тўғри, уларнинг бир қисмини кофеин ёрдамида «уйғотиш» мумкин, бироқ секин-аста унга нисбатан ҳам организмда иммунитет шаклланади. Бундан ташқари, кофе ва энергетик ичимликлар туфайли камроқ ухлаш одати шаклланади ва шу сабабли чарчоқ тезда ўтиб кетади.
Ечим: Организмингизга қанча уйқу талаб этилса шунча беринг. Агар сиз кун бўйи чарчоқ ҳис қилсангиз, кўпроқ ухлашингиз кераклиги аниқ. Инсонларнинг кўпчилигига кунига 8 соатлик уйқу талаб этилади, шу сабабли бу сондан қочинг ва ўзингизнинг ҳолингизга қараб, қанча керак бўлса шунча ухланг.
11. Севимли машғулотлардан воз кечиш
Агар юқорида санаб ўтилганларнинг барчаси эътиборга олинса, севимли машғулотларни унутиш мумкин ёки улар учун вақт қолмайди ҳисоб. Ҳобби, видеоўйинлар, футбол, китоб мутолааси ёки ривожлантирувчи курслар — бундай рўйхатни бемалол яна давом эттириш мумкин.
Ечим: Кундузги режага сиз усиз яшай олмайдиган машғулотни киритиш лозим бўлса — иккиланмай киритаверинг. Балким сиз кунни 20 дақиқалик севимли машғулотингиздан кейин бошлаганингиз осонроқ бўлар. Сизни тинчлантирувчи, юзингизга табассум жо қилувчи ва ҳаётдан баҳра олишингизда асқотувчи барча нарсани кун тартибингизга албатта киритишингиз керак. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади