
Барселона раҳбарияти янги марказий ҳужумчини танлашда қарорга келди. Mundo Deportivo хабарига кўра, Каталония клуби Атлетико Мадрид ҳужумчиси Хулиан Алваресни сотиб олишдан воз кечди.
Энди улар Бавария футболчиси Гарри Кейнни таркибга қўшиш учун барча имкониятларни ишга солмоқчи. Қайд этиш жоизки, Кейннинг трансфери Алваресникига қараганда икки баробар арзон тушиши мумкин.
Бавария билан шартномада ҳужумчининг товон пули 65 миллион евро этиб белгиланган. 32 ёшли Кейн жорий мавсумда барча мусобақаларда 18 та ўйинда майдонга тушиб, 24 та гол урди ва 3 та голли узатма амалга оширди.
Унинг Германия клуби билан шартномаси 2027-йилгача мўлжалланган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.