
Франция чемпионатининг 13-турида амалдаги чемпион "ПСЖ" "Гавр" устидан 3:0 ҳисобида йирик ғалаба қозонди. Мазкур ўйиндан сўнг Париж клуби бош мураббийи Луис Энрике ўз фикрларини билдирди.
"Рақибимиз яхши ўйин кўрсатди ва кўпроқ нарсага лойиқ эди. Ўйин осон кечмади.
Миллий жамоаларнинг ўйинлари учун танаффуслар ҳар бир футболчига ўз таъсирини ўтказади. Биз учун қийин бўлди, чунки "Гавр" тўпни ажойиб тарзда назорат қилди ва бир нечта хавфли вазиятлар яратди", - дея Энрикенинг сўзларини келтиради Lequipe.
Мазкур ғалабадан сўнг Париж клуби 30 очко жамғарди ва Франция чемпионати турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. "ПСЖ" энг яқин таъқибчидан икки очко олдинда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.