date

Анор инсон организмига берган беқиёс куч ва фойда манбаи

Анор инсон организмига берган беқиёс куч ва фойда манбаи

Анор юрак-қон томир тизими саломатлиги учун алоҳида аҳамиятга эга бўлган маҳсулот сифатида қайд этилади. Унинг таркибида жуда улкан миқдорда учрайдиган В12 витамини ҳисобига қон босими меъёрда ушланади, қон-томирлар деворлари янада барқарорлашади, эритроцит ҳамда гемоглобин ишлаб чиқарилиши фаоллашади. Шу туфайли мия фаолияти, асаб тизими ҳолати ва умумий фикрлаш қобилиятига ижобий таъсир кўрсатади.

Гемоглобин етарли даражада бўлмаганда, мияга кирадиган кислород ҳажми камаяди. Бу эса сурункали чарчоқ, хотиранинг пасайиши, диққатни жамлашда қийинчиликлар каби белгиларга олиб келади. Анор эса айнан шундай мавсумда – кеч кузда етилади. Бу вақтда организм вирус ва турли касалликлар таъсирида бўлади. Мева таркибидаги С витамини ва мева кислоталари ҳужайраларни шикастланишдан сақлайди, иммуноглобулинлар ишлаб чиқарилишини фаоллаштиради ва иммунитетни мустаҳкамлашда муҳим рол ўйнайди. Шунингдек, анорнинг антибактериал ва антисептик хусусиятлари организмни зарарли бактериялардан ҳимоя қилишга ёрдам беради.

Анор шарбати ҳам бениҳоя фойдали. У организмда pH мувозанатини барқарорлаштиради, йиғилиб қолган токсинларни чиқариб юборишга ёрдам беради, самарали детокс жараёнини таъминлайди. Шу билан бирга, ҳазм тизимини енгиллаштиради, метаболизмни тезлаштиради. Ушбу шарбатда лимон, олма ва оксалат кислоталарининг кўплиги бунга асос бўлади. Бироқ ошқозони ҳассос бўлган кишилар уни қабул қилишдан олдин сув билан бирга аралаштириши тавсия этилади — юқори кислоталилик баъзан қорин оғриғига сабаб бўлиши мумкин.

Анор гўзаллик ва ёшликни сақлаш борасида ҳам муҳим ўрин тутади. С витаминининг сероблиги, фойдали антиоксидант моддаларнинг кўплиги туфайли у зарарли радикаллар таъсирини камайтиради, яллиғланиш жараёнларининг олдини олади. Шу орқали қариш жараёнини секинлаштиради, ажин тушишининг олдини олади, терини ультрабинафша нурларидан муҳофаза қилади.

Яъни, анор нафақат мазали, балки ҳар бир донасида инсон организми учун беқиёс қувват ва фойдалар мужассам бўлган мева ҳисобланади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Фойдали » Анор инсон организмига берган беқиёс куч ва фойда манбаи