Узоқ вақт ўтириб ишлаш умрни қисқартириши аниқланди

1 дақиқа ўқиш198
Узоқ вақт ўтириб ишлаш умрни қисқартириши аниқланди

Узоқ вақт бир жойда қимирламай ўтириш инсон саломатлиги учун жуда хавфли экани яна бир бор исботланди. “JAMA Network Open” журналида чоп этилган янги тадқиқотга кўра, иш вақтида узоқ ўтириш барча турдаги ўлим хавфини, айниқса юрак-қон томир касалликлари билан боғлиқ ҳолатларни сезиларли оширади, деб хабар берди zamin.uz.

Тайбэй Тиббиёт университети олимлари 481 мингдан ортиқ катталар қатнашган йирик кузатув ўтказди. Иштирокчилар қарийб 12 йил давомида текширилган: улар соғлиқ тарихи, кундалик одатлари ва олиб борган фаолияти ҳақида маълумот бериб борган.

Натижалар шундан далолат бердики, тадқиқотдаги одамларнинг 60 фоизи иш вақтининг асосий қисмини ўтириб ўтказган, 29 фоизи ўтириш ва туришни алмаштириб ишлаган, 10 фоизи эса деярли ўтирмаган.

12 йил ичида 26 мингдан ортиқ киши вафот этган ва уларнинг ярмидан кўпи кўпроқ ўтирган гуруҳга тўғри келган. Бундан ташқари, узоқ ўтирувчиларда барча сабаблар бўйича ўлим хавфи 16 фоиз, юрак-қон томир касалликлари бўйича эса 34 фоизга юқори экани аниқланган.

Мутахассислар айниқса ёши 60 дан ошганлар, чекиш одати борлар ва сурункали касалликлардан қийналганлар учун хавф янада ошишига эътибор қаратган.

Олимлар хулоса қилишига кўра, иш жараёнида ўтириш ва ҳаракатни мос равишда алмаштириш, қисқа танаффуслар қилиш ва кун давомида фаолликни кўпайтириш орқали ушбу жиддий хавфни камайтириш мумкин.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?