Бола тарбияси масаласи жиддий. Оғир руҳий жароҳат, ўз-ўзига шикаст етказиш, асоциал хулқ-атвор ва ҳатто суицид – айрим ҳолларда ота-оналар болаларни ана шундай салбий ҳолатларгача олиб боришади, ҳатто уларга «яхшиликни раво кўришса-да».
Психолог Майк Лири оила бахти учун курашда деярли барча ота-оналар йўл қўядиган одатий 20 та хатолар рўйхатини тузди. У мижозларининг хатоларини бошқалар такрорламаслиги учун ота ва оналарни барини яхшилаб ўрганиб чиқишга чақиради.
Чексиз эркинлик
Болани қарорлар қабул қилишга ўргатиш керак. Кичик вазифалардан бошлаб, аста-секинлик билан. Тўлиқ эркин танлов – кичик одам учун зўриқиш ва у эплай олмайдиган муаммо ҳисобланади.
Ортиқча мақтов
Маънавий ва моддий мукофотлар– кучли рағбат эканига шубҳа йўқ. Бироқ шундай ота-оналар борки, улар фарзандларини деярли ҳар бир нарса учун мақташади. Вақт ўтиши билан бола атрофдагиларнинг мақтови ва маъқуллашига тобе ва «мукофотсиз» ҳеч нарса қила олмайдиган одамга айланади.
Бахтли қилишга интилиш
Фарзандини севадиган барча ота-оналар унинг бахтли бўлишини исташади. Бироқ бу ҳисни бошқа одамга «ўтказиб» бўлмайди. Болакайнинг ўзи ижобий ҳисларни туйиши ва унга қониқиш ҳиссини берадиган нарсаларни топа олиши лозим.
Тантиқлик
Болани қанча кўп эркалатишса, унда «мен бирор нарсага эга бўлганимда бахтлиман», деган фикр ўрнашиб қолади. Тарбияга нисбатан бундай ёндашув тобелик ва мажбурий бузилишларга олиб келади.
Фото: Unsplash
Ахборот ва жисмоний босим
Ота-оналар қуйидагича ўйлашади: «болада аҳмоқона ғояларга вақт қолмаслиги учун уни максимал даражада банд қилиш лозим». Натижа: одамда “ёниш синдроми” ва ғазаб юзага келади.
Интеллектуал ривожланишга урғу бериш
Ақлли ва ўқимишли бўлиш – ажойиб. Бироқ унга ўта кўп урғу берилса, болада димоғдорлик пайдо бўлади. Айрим ҳолларда эса иккиюзламачилик ҳам кузатилиши мумкин.
Доимий танқид
«Аълочилар комплекси» мавжуд. У тез-тез ва кўп танқид қилинган болаларда ривожланади. Ўз-ўзидан ўзиб кетиш илинжида энг сўнгги чораларни ҳам қўллашади. Кичкина муваффақиятсизлик эса улар учун жуда каттага айланади. Натижа: жазавага тушиш, ўз-ўзига шикаст етказиш, суицидга уриниш.
Уят ҳисси билан бошқариш, нописандлик
«Ўзингни ёмон тутяпсан, бундай бола менга керак эмас» - хавфли жумла. Ҳатто ҳазил тариқасида айтилса ҳам. Ҳис-туйғуларни бу каби ўйин қилиш туфайли ота-она ва болалар ўртасида ўтиб бўлмайдиган масофа юзага келади.
Ёшига мос бўлмаган масъулият
Бола 4-5 ёшида ўз-ўзига тўлиқ хизмат қила олмайди, кичик ёшдаги қариндошлари ҳақида ғамхўрлик қилишни эса айтмаса ҳам бўлади. Бироқ М.Лирининг ёнига кичик ёшидан ўзи, ука ва сингиллари ҳақида ғамхўрлик қилишга мажбур бўлган беморлар келишади. Натижа: руҳий жароҳат туфайли фарзандли бўлишни умуман истамаслик.
Фото: Unsplash
Гаджетлардан чексиз фойдаланиш
Телевизор, компьютер ва телефон инсонни реал ҳаётдан «узиб қўяди». Ҳатто катталар ҳам бир-бирлари билан «жонли» мулоқот қилишни унутиб қўйишди. Технологик янгиликлар қуршовида бўлган болалар ҳақида эса гапирмаса ҳам бўлади.
Бола учун доимий равишда кўнгилочар машғулотларни излаш
Болани бирор нарса билан банд қилиш, чалғитишга уринган ота-оналар унинг ўзига мустақил тарзда бирор қизиқарли нарсани излаш имкониятини беришмайди. Энг қўрқинчлиси – ундаги ижодий фикрлаш куртакларини йўқ қилишади.
Гипер ғамхўрлик
Ота-она фарзандини ҳимоя қилиши лозим, бироқ уни вояга етгунига қадар «қўлидан судраб юриши» керак эмас. Болакай «ғурра орттирмагунича» ҳеч нарса ўргана олмайди.
Хавфлардан ҳимоя қилиш истаги
Ёпиқ муҳитда касалликларга мослашмаган ва барқарор бўлмаган болалар шаклланади. Буни тарбияланувчилари ўз вақтининг кўп қисмини очиқ ҳавода ўтказган болалар боғчаси исботлаган.
Боланинг ҳаёти билан қизиқмаслик
«Кунинг қандай ўтди, нималар билан шуғулландик?» қабилидаги оддий савол кўп нарсаларни ўзгартиришга қодир. Болалар улар билан қизиқишлари ҳақида билишганида бахтли бўлиб улғайишади ва ота-оналарига кўпроқ ишонадилар.
Фото: Unsplash
Мутолаа билан шуғулланмаслик
Мультфильм ва видеороликлар томоша қилиш ўрнига – яхшиси болага китоб ўқиб берган маъқул. Бу фойдали, чунки тасаввур ва диққат-эътиборни ривожлантиради. Бу каби кўникмалар бола мактабга борганида унга асқотади.
Сўрғичдан мажбурий равишда чиқариш
Бугун кичкинтой сўрғич сўрарди ва ўзини хавфсиз ҳис этарди, эртага эса онаси «вақти етгани» сабабли уни дарҳол олиб қўйди. Бола эса бунга та йёр эмас. Унга сўрғич билан қулай. Вақти етганида керак бўлмаган «қурилма»дан ўзи воз кечади.
Назоратсиз овқатланиш
Ортиқча овқатланиш одати болаликда шаклланади. Ота-оналар фарзандларининг овқатланишини кузатишмайди ёки уни ортиқча тўйдириб юборишади. Болакай эса аҳволи ёмонлашгунига қадар овқат истеъмол қилади. Хулоса: порция ва овқат ейиш режими олдиндан белгиланган бўлиши лозим.
Жисмоний жазо
Камар (ва қўллар) билан жазо бериши агрессия, хафагарчилик ва комплекслардан бошқа ҳеч нимани сингдирмаслиги минг марта исботланган. Юракдан суҳбат қуриш жисмоний чораларга қараганда самаралироқ эканини билиш лозим. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади