date

Ортиқча гўзаллик — лайклар йўқолишининг сабабими?

Ортиқча гўзаллик — лайклар йўқолишининг сабабими?

Дайтон университети олимларининг сўнгги тадқиқотига кўра, ижтимоий тармоқлардаги жозибадор кўриниш ҳар доим ҳам машҳурлик олиб келмайди. Тадқиқотда фитнес-инфлуэнсерларнинг ташқи қиёфаси ва улар тўплаган лайклар сони ўрганилган.

Маълум бўлишича, "жуда чиройли" блогерлар "ўртача ёқимтой"ларга нисбатан камроқ лайк ва обуначига эга бўлишган. Мутахассислар буни шундай изоҳлайди: мукаммал ташқи кўриниш инсонни томошабинлар учун "эришиб бўлмас" қилиб қўяди, натижада аудитория билан эмоционал масофа юзага келади.

Тадқиқот муаллифлари Эндрю Эделблум ва Эбби Франк бу ҳолатни “тескари гўзаллик эффекти” деб аташган. Уларга кўра, инфлуэнсерларни фақат самимийлик қутқара олади — агар блогер ўз қийинчиликлари ёки ишончсизликлари ҳақида очиқ гапирса, лайклар сони кескин ортиши мумкин.

“Камтарлик ва очиқлик — аудитория билан ҳақиқий алоқа ўрнатишнинг энг кучли воситасидир,” дейди тадқиқотчилар.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » Ортиқча гўзаллик — лайклар йўқолишининг сабабими?