17:18 / 02.10.2019
4 364

Чой дамлашга, наҳот, совитилган сув яхши бўлса?

Чой дамлашга, наҳот, совитилган сув яхши бўлса?
Фото: «Statusi.online»
Ғарбий Суннинг саккизинчи императори «Чойнинг тўлиқ тавсифи» номли асарида чой дамлашда қандай сувдан фойдаланиш кераклиги ҳақида ёзиб қолдирган: тоза, енгил, ширин ва шаффоф. Кейинчалик бу тўртта талабга бешинчиси ҳам қўшилган — сув «тирик» бўлиши керак. Ушбу талабларга жавоб берадиган сувгина чойни тўғри дамлашга имкон беради. Қадимда ёмғир суви энг ширин, тоғ музидан эриган сув эса энг тоза ҳисобланган. Туриб қолган эмас, оқаётган сув тирик саналади.

Бугун фильтр ёрдамида тозаланган водопровод суви ёки табиий манбалардан олиб қадоқланган сув чой дамлаш учун энг яхши сувдир. Турли навдаги чойларни дамлаш учун ҳар хил ҳароратдаги сув талаб этилади. Кўк чой — ферментланмаган — чой 80С (энг қиммат нави) — 95С даражагача қайнатиб совитилган сувга дамланади. «Улун» чой навининг мазаси тўлиқ чиқиши учун 90 — 100 С даражадаги сув қуйилади. Қизил чой 70 — 85 даражагача қайнатиб совитилган сувга дамланиши зарур.

Қора чой пишиқ, ишланмаган барглардан олинади. Бундай чой дамлаш учун сув ҳарорати юқори бўлиши даркор — 98 — 100С.

Манба: Xabar.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Чой дамлашга, наҳот, совитилган сув яхши бўлса?