18:08 / 10.11.2019
2 896

Селфига кўп тушадиганларнинг шахсияти сизга қизиқми?

Селфига кўп тушадиганларнинг шахсияти сизга қизиқми?
Оксфорд луғатида "селфиэ" деган сўзга "ўзини-ўзи расмга олиш" деб изоҳ берилган.
Бу расм одатда веб-камера ёки смартфонда олинади.

Ваде (2014) маълумотларига кўра, сўнгги йилларда "селфиэ" атамаси камроқ қўлланишига қарамай, унинг тарихи аслида 1523 йилда, яъни рассомлар биринчи марта автопортрет расмларини конвекс ойналарида яратганларида бошланган.

Бундан ташқари, биринчи фотография селфиси 1939 йилда Роберт Корнелиус исмли америкалик фотограф томонидан олинган. Бугунги кунда смартфонлар технологиясининг ривожланиши ва смартфонлардан фойдаланувчилар сонининг кўпайиши - селфиларнинг деярли ҳамма жойда кенг тарқалган тенденцияга айланишига сабаб бўлди.

Қуйида селфи интенсивлиги билан боғлиқ индивидуал хусусиятларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Наркисизм
Америка Психиатрия Ассоциацияси (2013) томонидан нашр этилган "Руҳий касалликлар диагностикаси ва статистик қўлланмаси" нинг бешинчи нашрида наркисизм тушунчаси "улуғвор ғоялар, хаёлий истеъдодлар, экспозиционизм ва экспозиционизмга мойиллик билан ажралиб турадиган хусусиятлардан завқ олиш" деб таърифланган.

Эътиборни жалб қилиш
Эътиборни жалб қилиш ҳаракати одатда қачонки инсон бошқаларнинг эътиборини қозониш мақсадида амалга оширадиган хатти-ҳаракатидир. Аслида, диққатни жалб қилиш хатти-ҳаракати нарсиссистик хусусият билан боғлиқ, чунки бу диққат марказида бўлишликни юзага келтиради.

Доимий марказда бўлиш
Одатда марказда бўлишни хоҳлаган инсонлар ўзгалардан кўпроқ ўзини ўйлайдиган инсон бўлади. Кўпинча улар ўзларининг эҳтиёжлари ҳақида бош қотирадилар. Ҳаттоки атрофидагилар уларга қандайдир муаммо айтсалар, уларга бефарқ қарайдилар.

Ёлғизлик
Ўзини ёлғиз ҳис қилган инсонлар кўпинча ижтимоий тармоқлардан бош кўтара олмайди. Қолаверса, селфи тушишга муккасидан кетган бўлади. Чунки улар ўз расмларини ижтимоий тармоқларга жойлаштирган пайт, кузатувчилар уларга ўзларининг кўплаб фикр-мулоҳазаларини қолдиришади. Шу орқали ёлғизлик гирдобидан қутулишга интилишади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Селфига кўп тушадиганларнинг шахсияти сизга қизиқми?