Соғлиқ ва узоқ умр сирларидан бири сифатида аччиқ овқатнинг таъсири сўнгги йилларда кенг тадқиқ қилинмоқда. Бу борада хитойлик олимлар ўтказган тадқиқот ҳақиқий илмий асосга эга натижаларни тақдим этди.
7 йил давомида 30 ёшдан 79 ёшгача бўлган ярим миллиондан ортиқ хитойлик фуқароларнинг ҳаёти кузатилиб борилди. Кўнгиллилар икки алоҳида гуруҳга бўлинди. Биринчи гуруҳдагилар ҳафтасига 3 марта ҳаттоки ҳар ҳафта махсус аччиқ овқат истеъмол қилдилар, иккинчи гуруҳдагилар эса аччиқ овқатдан ташқари барча турдаги таомларни қабул қилди.
Тадқиқот натижалари шундай кўрсатдики, биринчи гуруҳдаги иштирокчиларда ўлим даражаси иккинчи гуруҳга нисбатан 14 фоизга паст бўлган. Бу эса аччиқ овқат истеъмолининг узоқ умрга ижобий таъсирини кўрсатади.
Сабаб шундаки, қалампир таркибида махсус капсаицин моддаси мавжуд бўлиб, айнан шу модда қалампирга ўткир ва аччиқ таъм беради. Капсаицин инсон организмида қувонч гормони — эндорфин ишлаб чиқаришни осонлаштиради, бу эса кайфиятни кўтариш ва стрессни камайтиришда ёрдам беради.
Бундан ташқари, капсаициннинг яна бир ажойиб хусусияти шундаки, у саратон ҳужайраларини нобарқарор қилади ва уларни энергиядан маҳрум қилиб, ўлдириш қудратига эга. У митохондриялар — тана энергияси учун масъул органик органеллалар — фаолиятини таъсирлантириб, саратон ҳужайраларини ўзгаришга мажбур қилади. Шу билан бирга, соғлом ва нормал ҳужайралар капсаициндан зарар кўрмайди ва ўз фаолиятини мукаммал давом эттиради.
Тадқиқот шуни кўрсатдики, ҳафтасига бир неча марта аччиқ овқат истеъмол қилиш нафақат ҳаёт давомийлигини оширади, балки организмни соғломлаштириш, кайфиятни яхшилаш ва хавфли ҳужайраларнинг ривожланишини секинлатишда ҳам самарали усул ҳисобланади. Бу эса ҳар бир соғлом ҳаётни истовчи инсон учун муҳим илмий далил бўлиб хизмат қилади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!