date

Сариқ ва қизил сабзи — қайси бири кўпроқ фойдали?

Сариқ ва қизил сабзи — қайси бири кўпроқ фойдали?

Сабзи — ҳар бир ўзбек хонадонларининг дастурхонида бор сабзавот. Аммо унинг ранглари ҳам турлича: сариқ ва қизил. Ҳар иккаласи ҳам соғлиқ учун фойдали, аммо айрим жиҳатларда фарқ қилади.

Сариқ сабзи таркибида лютеин кўп бўлиб, у кўз саломатлиги учун жуда муҳим. Лютеин кўриш қобилиятини сақлайди, кўзни чарчоқдан асрайди ва қариликда кўришнинг пасайиш хавфини камайтиради. Шунингдек, сариқ сабзи ҳазм тизимини енгиллаштиради.

Организмдаги эркин радикалларни камайтиради, бу эса рак хавфини пасайтиради. Ичак фаолиятини тартибга солиб, ич қотишининг олдини олади. Танага енгиллик беради, диетик маҳсулот сифатида тавсия этилади.

Қизил сабзи эса асосан ликопин моддасига бой. Ликопин юрак-қон томир касалликларидан ҳимоя қилади, организмдаги яллиғланишларни камайтиради ва терини соғлом сақлайди. Шу боис қизил сабзи айниқса юрак ва қон айланиши муаммоси бўлганлар учун тавсия этилади.

Иммунитетни мустаҳкамлайди, чунки С витамини ва антиоксидантларга бой. Қон таркибини тозалайди ва холестеринни пасайтиради. Терининг ёш ва сўлим кўринишига ёрдам беради. Эркакларда простат бези саломатлигини қўллаб-қувватлайди.

Ҳар икки тур сабзини дастурхонга қўшиш орқали сиз кўз, юрак ва умумий саломатлик учун табиий фойда олишингиз мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » Сариқ ва қизил сабзи — қайси бири кўпроқ фойдали?