date

Эрталаб душ қабул қилган маъқулми ёки кечаси?

Эрталаб душ қабул қилган маъқулми ёки кечаси?

Эрталаб душ тарафдорлари тетиклик ва кунни пок бошлашни айтишса, кечқурунги душ қабул қилувчилар ётишдан олдин «кун тўплаган кир-ниҳолларни» ювиб ташлашни маъқул кўради. АҚШ аҳолисининг тахминан 34 фоизи эса ҳар куни душ қилмайди — одатлар турлича, савол эса битта: қайси вақт соғлиққа яхшироқ?

Душ теридаги кир, тер ва ёғни, шунингдек чанг, гулчанг каби ифлослантирувчиларни кетказади. Тери ҳар квадрат сантеметрда 10 минг — 1 миллионгача бактерия сақлайди; тернинг ўзи ҳидсиз, аммо стафилококк каби бактериялар олтингугуртли бирикмалар орқали ҳид келтиради. Кечки душ гигиеник туюлади, аммо микробиолог Примроуз Фристоне таъкидлайди: кечаси барибир терлаймиз — ярим пинтгача тер, 50 минглаб тери ҳужайралари чойшабга ўтади. Демак, кечқурун душнинг фойдаси чойшаб-ёстиқ жилдларини мунтазам ювсангизгина тўлиқ намоён бўлади.

Бактериялар, чанг каналари ва замбуруғлар матоларда ҳафталаб сақланиши мумкин; айниқса нам ёстиқда. Катта астма билан оғриганларнинг 76 фоизи замбуруғларнинг камида битти турига аллергик. A. fumigatus эса баъзи ўпка касалликларида ҳолатни оғирлаштиради. Шифокор Холли Уилкинсон: «Кечки душдан ҳам муҳимроғи — чойшабларни тез-тез алмаштириш», — дейди.

Уйқу жиҳати: 13 тадқиқотни солиштирган мета-таҳлилга кўра, ётишдан 1–2 соат олдин 10 дақиқалик илиқ душ/ванна уйқуга кетиш вақтини қисқартиради. Бир оз исиб, сўнг совиш — сиркадий сигнал: танани ухлашга тайёрлайди. Шу боис кечқурунги душ, уйқуси ёмон бўлганларга ёрдам бериши мумкин.

Қисқа қилиб айтганда, эрталабги душ — тунда тўпланган тер ва микробларни ювиб, кунни тоза бошлашга ёрдам беради; кечқурун душ — уйқуни енгиллаштиради. Бироқ кунига бир марта душ қиладиганлар учун вақтдан кўра тозалик режими муҳим: чойшаб-ёстиқни мунтазам ювиш, хонани шамоллатиш, шахсий гигиенани қатъий ушлаш. Танловни ўз кун тартибингизга мосланг — ўзгармайдиган қоида шу.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » Эрталаб душ қабул қилган маъқулми ёки кечаси?