date

"Атлетико"дан оғир мағлубият ва "Реал"да янги жароҳат ташвиши

"Атлетико"дан оғир мағлубият ва "Реал"да янги жароҳат ташвиши

Испания чемпионатининг еттинчи тури доирасидаги марказий учрашув Мадрид шаҳрида жонли мухлислар ҳузурида бўлиб ўтди. Диего Симеоне қўл остидаги “Атлетико” ўз майдонида принципиал рақиб “Реал”ни йирик 5:2 ҳисобида таслим этиб, мухлисларига унутилмас ғалаба ҳадя этди.

Бу мағлубият Хаби Алонсо бошчилигидаги “қаймоқранглилар” учун жорий мавсумдаги биринчи йўқотиш бўлди. Чунки мадридликлар кетма-кет олтита учрашувда зафар қозонган эди.

Беллашувнинг иккинчи ярмида “Реал” учун жиддий муаммо юзага чиқди. Жамоа сардори ва ҳимоя чизиғининг етакчиси Дани Карвахаль жароҳат олиб, баҳсни муддатидан олдин тарк этди. The Athletic нашрининг маълум қилишича, 33 ёшли футболчи чуқур тиббий кўрикдан ўтказилади ва айни дамда унинг ўнг оёғида жиддий жароҳат борлиги тахмин қилинмоқда.

Бу ҳолат Хаби Алонсо учун янги бош оғриғига айланди. Чунки олдинроқ яна бир ўнг қанот ҳимоячиси — Трент Александер-Арнольд ҳам жароҳат туфайли сафдан чиққани маълум қилинганди.

Натижада “Реал” таркибида ҳозирча табиий ўнг қанот ҳимоячиси қолмади. Мутасаддиларнинг айтишича, жароҳатдан тиклангунга қадар бу позицияда универсал футболчилардан бири — Федерико Вальверде ҳаракат қилиши кутилмоқда.

Мухлислар эса жамоанинг кейинги баҳсларида ҳимоя чизиғи қандай шаклланиши ва Карвахаль ҳамда Трентнинг сафга қайтиши қачон амалга ошиши билан қизиқишмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Атлетико"дан оғир мағлубият ва "Реал"да янги жароҳат ташвиши