Чақалоқ ҳаётида 5–6 ойлик босқич жуда муҳим. Бу вақтда бола нафақат она сутидан, балки қўшимча овқатдан ҳам энергия ва фойдали моддалар олиши керак. Педиатрлар таъкидлашича, овқатланишдаги ҳар бир қадам аста-секин ва тўғри йўл билан амалга оширилиши зарур.
5 ойликда: танишув бошланади
- Асосий овқат — она сути ёки махсус (смесь).
- Қўшимча сифатида суюқроқ сабзавот пюреси (кабачки, сабзи, картошка, брокколи, гулкарам) тавсия этилади.
- Бир хил маҳсулотни 3–5 кун давомида бериб, аллергия ёки ҳазм муаммоси кузатилмаслигини текширинг.
6 ойликда: ранг-барангликка қадам
- Бу вақтда бола глютенсиз каша (гречка, жўхори, шоли) билан танишиши мумкин.
- Олма, банан ёки нок пюресини кичик миқдорда бериш мумкин.
- Туз, шакар ва ҳеч қандай зираворлар қўшманг.
Нималарга эътибор бериш керак?
- Овқат порциялари кичик бўлиши лозим: 1–2 қошиқдан бошланг.
- Янги маҳсулотни кундузи беринг — шунда боладаги реакцияни осон кузатиш мумкин.
- Агар ҳазм муаммоси ёки тошма кузатилса, маҳсулотни вақтинча тўхтатинг ва шифокор билан маслаҳатлашинг.
Мутахассислар таъкидлайди: ҳар бир чақалоқнинг ривожланиши турлича. Шунинг учун овқатланишга оид қарорларни педиатр маслаҳати билан қабул қилиш энг хавфсиз йўл ҳисобланади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!