Мета компанияси Буюк Британияда Facebook ва Instagram фойдаланувчилари учун пуллик обуна тизимини йўлга қўймоқда. Энди фойдаланувчилар ойига тахминан 3 доллар тўлаб, ижтимоий тармоқлардан рекламаларсиз фойдаланиш имконига эга бўлади.
Компания фойдаланувчилар реклама мақсадида уларнинг маълумотлари ишлатилишига розилик бериши ёки уни чеклаши мумкинлигини билдирди. Бу орқали одамлар ўз шахсий маълумотлари устидан кўпроқ назоратга эга бўлади. Шунингдек, реклама асосида бепул фойдаланиш имконияти ҳам сақланади.
Европада бундай хизмат аллақачон йўлга қўйилган бўлиб, ойига қарийб 6 доллар туради. Буюк Британияда эса нарх пастроқ бўлиб, мобил иловада 4 доллар, веб-версияда эса 3 доллар қилиб белгиланган.
Мутахассислар бу қарорни ижобий баҳолаб, фойдаланувчилар шахсий маълумотларидан фойдаланиш устидан кўпроқ назоратга эга бўлишини қайд этмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!