Москва вилояти Соғлиқни сақлаш вазирлигининг неврологи, М.Ф. Владимирский номидаги Москва минтақавий илмий-тадқиқот клиник институтининг неврология кафедраси профессори Ринат Богданов РИА Новости’га берган интервюсида кайфиятни яхшилайдиган маҳсулотларни айтди.
“Кайфиятга таъсир қилувчи маҳсулотлар – бу серотонин моддали маҳсулотлар. Серотонин ижобий ҳис-туйғулар учун жавобгар эканлигини биласиз. Ушбу маҳсулотлар орасида - банан, пишлоқ, шоколад, сут маҳсулотлари, курка ва қуён гўшти қайд этилган, чунки уларнинг таркибида кейинчалик серотонинни синтез қиладиган триптофан моддаси мавжуд. Шунингдек, женьшень ва лимон ўтлари адаптогенлар ҳам муҳим.
Умуман олганда, овқатланиш спектри озуқа моддалари, минерал ва витаминлар миқдори жиҳатидан етарли бўлиши керак. Мева-сабзавотлар кўпроқ бўлиши, тез углеводлар - шакар, шакар ўз ичига олган овқатлар эса камроқ бўлиши керак. Етарли миқдорда оқсилли маҳсулотлар, ёғларни чиқариб ташлаш лозим, уларни ўсимлик мойлари билан алмаштириш маъқул, масалан зайтун, зиғир ёғи, алоҳида ҳолларда, кунгабоқар”, - деди Богданов.
Мутахассиснинг сўзларига кўра, асаб тизимининг нормал фаолияти учун омега-3 ёғ кислоталарига бой бўлган маҳсулотлар : ёғли денгиз балиқ, ўсимлик ёғлари, ёнғоқлар фойдали ҳисобланади.
Бундан ташқари, В гуруҳи витаминлари кўп бўлган - жигар, турли ёрмалар, гречкани қўшиш мумкин.
Безовталаниш даражасини оширадиган турли хил стимуляторлар, масалан, қаҳва ёки жуда кучли чойларни кўп истеъмол қилиш тавсия этилмади. Таркибида ялпиз, лимон ўтини ичида бўлган ўсимлик чойларига ўтиш тавсия этилади.
“Оқсилли овқатлаш борасида ёғли бўлмаган гўшт – қуён, курка, товуқнинг кўкрак қисми тавсия этилади. Турли ярим витаминлар қўшиш мумкин. Безовталанишга қарши бўлган ўсимлик кўриб чиқадиган бўлсак – бу қизилпойча ўсимлиги тавсия қилинади”, - деб қўшимча қилди мутахассис. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Кипр ҳукумати россиялик ва украиналик миллиардерларнинг «олтин» паспортларини олиб қўйди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Вирус UFC ни дунёга танитди
Британияда 3 та ҳарбий база узра УУА парвози қайд этилди
"Пахтакор"нинг ўйини мутахассис нигоҳида: "Менимча, ғалаба учун эмас, бир очкони сақлаб қолиш учун ўйнади"
Асир: Украина аскарлари отишни интернетдаги видеолар ёрдамида ўрганишади
БААда исроиллик раввин ўлдирилиши юзасидан Ўзбекистон томони баёнот берди