
Каталониянинг “Барселона” клуби юлдузи Ламин Ямал жамоанинг икки йиллик реставрациядан сўнг ўз уй стадиони “Камп Ноу”га қайтиши борасида фикр билдирди. “Бизнинг мухлисларимиз жамоа учун жуда муҳим.
Биз аввалги ўйинларда ўзимизга тегишли бўлмаган стадионда ўйнадик. Бу биз хоҳлаган майдон эмас эди.
Энди эса “Камп Ноу”да катта қўллаб-қувватлашга эга бўламиз, бу эса бизга бу мавсумда ёрдам беради”, — деди 18 ёшли футболчи, Marca нашри хабарига кўра. Эслатиб ўтамиз, “Барселона” ўз уйига қайтгунига қадар “Монжуик” стадионида ўз ўйинларини ўтказиб келган эди.
Ламин Ямал “Барселона” билан олти йиллик шартномага эга бўлиб, унинг трансфер қиймати 200 миллион еврoни ташкил қилади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.