
Машҳур италиялик журналист Жанлука Ди Марцо "Милан" жамоасининг янги мавсумдаги яхшиланган ўйини борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Жамоа ёзги мавсум оралиғида бош мураббийини алмаштирди ва бу ўзгаришлар жамоанинг ўйинига сезиларли таъсир кўрсатди.
Ди Марцо асосий омил сифатида Франция ярим ҳимоячиси Адриен Рабионинг трансферини кўрсатди. Массимилиано Аллегри Рабионинг имкониятларини яхши билади ва бу трансфер "Милан" ўйинини кучайтирган.
"Бу катта имконият эди. Рабио ва Аллегрининг муносабатлари ҳал қилувчи омил бўлди, чунки айнан шу омил Рабиони Италияга қайтишга ишонтирди.
Аслида, у бунга режа қилмаган эди, чунки "Марсель" сафида Чемпионлар лигасида иштирок этиш имконига эга эди", - дейди Ди Марцо, pianetamilan.it нашрига берган интервьюсида. Эслатиб ўтамиз, илгари Аллегри ва Рабио "Ювентус" жамоасида ҳам биргаликда муваффақиятли ишлашган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.