Хандон писта эрамиздан олдинги асрларда ҳам истеъмол қилинган. Улар бойлик ва фаровонлик рамзи ҳисобланган. Хандон пистанинг фойдали хусусиятлари ҳозирги кунда ҳам соғлик ва гўзаллик учун қўлланилади.
Хандон писта антиоксидантлар, фойдали ёғлар манбасидир. Шунингдек, унинг таркибида озуқавий толалар, оқсил, калций ва фосфор, асабларни тинчлантирувчи Б витаминлар гуруҳи ҳамда Е витамини мавжуд.
Хандон пистанинг фойдали хусусиятлари
Юрак соғломлигини таъминлайди
Хандон писта зарарли холестерин миқдорини камайтиради. Шунингдек, унинг антиоксидантларга бойлиги, таркибида А ва Е витаминларга эга эканлиги яллиғланишнинг олдини олиб, қон томирларини ҳимоя қилади, шу тариқа юрак-қон томирлари хасталикларига чалиниш хавфини камайтиради.
Асабларни тинчлантиради
Хандон писта таркибидаги Б6 витамини асаб тизимининг тўғри ишлашида муҳим рол ўйнайди. Б6 витамини асаб толалари ўртасидаги импульсларнинг тўғри етказилишини таъминловчи миелиннинг шаклланишида бош ролни бажаради. Шунинг учун Б6 витаминининг етишмовчилиги турли асаб бузилишлари, уйқусизлик, хотира билан боғлиқ муаммолар, ҳаттоки, руҳий бузилишларга ҳам олиб келади.
Кўз учун фойдали
Хандон писта лютеин ва зеаксантинга эга. Улар кўз гавҳари ва тўр пардасининг марказий қисмида тўпланиб, уларнинг ҳимоя қобиғини мустаҳкамлайди ва кўз касалликларидан ҳимоя қилади. Инсон организми ўзи лютеин ва зеаксантин ишлаб чиқара олмайди, шунинг учун рационимизда уларнинг зарур миқдорини таъминлаш лозим.
Иммун тизимини мустаҳкамлайди
Хандон пистани мунтазам истеъмол қилиш организмнинг ташқи таъсирларга қаршилигини ошириши исботланган. Унда иммун тизими фаолияти учун муҳим саналган фолий кислотаси, биотин, рибофлавин, ниацин витаминлари ҳамда фосфор, калий ва магний каби минераллар мавжуд.
Терини ёшартириш хусусиятига эга
Хандон писта Е витаминининг бой манбаси саналади. Мазкур витамин эса соғлом тери учун энг муҳим витаминлардан бири ҳисобланади. У терининг қуриши ва қариликда пайдо бўлувчи доғларнинг олдини олади. Ёз ойларида уни кўпроқ истеъмол қилиш зарур.
Моддалар алмашинувини яхшилайди
Хандон писта таркибида бошқа ёнғоқ турларида бўлгани каби кўп ёғ мавжуд. Улар ўсимлик ёғи бўлишига қарамасдан, уларни истеъмол қилишда ҳам меъёрдан ошириш ярамайди. Озуқавий толалари ҳисобига писта озишда ёрдам беради. У организмни узоқ вақт давомида тўқ тутади. Тўйинмаган ёғ кислоталари эса моддалар алмашинувини тартибга солади ва организмда ортиқча ёғ тўпланишининг олдини олади.
Камқонликда фойдали
Хандон писта таркибида кўп миқдорда темир моддаси мавжуд. Шунинг учун уни камқонликда истеъмол қилиш тавсия этилади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Халқаро молия бозори шарҳи...
Жамғариб бориладиган мажбурий пенсия бадалларини ҳисоблашнинг янги тартиби тасдиқланди
Филиппинда амалдор президент ва рафиқасини ўлдириш учун қотил ёллади
Хонанда Муниса Ризаева илк марта она бўлди
Максим Шацких "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?