
Германия терма жамоасининг собиқ футболчиси Михаэль Балак Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг бешинчи турида "Арсенал"га қарши ўйинда (1:3) Мюнхеннинг "Бавария" дарвозабони Мануэль Нойер йўл қўйган хатони изоҳлади. "Бавария" дарвозабони "Арсенал"нинг қарши ҳужумини тўхтатмоқчи бўлиб, жарима майдонидан ташқарига, майдон марказига яқин жойга чиқди.
Бироқ "Арсенал" ҳужумчиси Габриэл Мартинелли бу вазиятдан унумли фойдаланиб, тўпни Нойернинг ёнидан ўтказиб, дарвозага йўллади. "Бундай қилишнинг ҳожати йўқ эди.
Мануэль нотўғри қарор қабул қилди. Агар у тўп учун чиқса, уни қўлга киритиши керак эди, буни у ўзи ҳам яхши билади.
У таваккал қилмоқчи бўлди ва хатоси учун жазосини олди", - деди Балак Goal нашрига берган интервьюсида. Чемпионлар лигасининг кейинги турида "Бавария" Лиссабоннинг "Спортинг" жамоасига қарши майдонга тушади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.