Фото: «Қироличанинг юриши» сериалидан
«Қироличанинг юриши» сериали намойиш этилганидан сўнг шахмат ўйини янада оммалашди. Бундан ташқари, шахмат сотувчиларининг савдоси юз фоизга ошди. Албатта, буларнинг барчаси бекорга эмас. Чунки шахмат болаларда катталар ҳам ҳаётида эриша олмайдиган фазилатларни шакллантиришга ёрдам беради.
Вазиятни ҳар томондан ўрганиш қобилияти
Яхши шахматчи олдинга ҳаракат қилиш ва рақибнинг турли хил ҳолатларини тахмин қилиши мумкин. Бу фақатгина стратеглар учун муҳим эмас. Дунёга ҳар томондан назар солиш қобилияти болада ҳамдардликни ривожлантиради ва одамлар билан тез тил топишишга ёрдам беради. Шахматда рақибни ҳурмат қилиш, ҳис-туйғуларни бошқариш ва мағлубиятга учратиш жуда муҳим. Бу фазилатларнинг барчаси ўйиндагина эмас, балки ҳаётда ҳам муҳим ҳисобланади.
Фото: «Қироличанинг юриши» сериалидан
Мустаҳкам хотира
Шахмат ўйнаш учун кўплаб ҳаракатларни эслаб қолиш керак. Бу хотиранинг барча турларини ривожлантиради. Кейинчалик ушбу кўникмалар тиббиёт, дастурлаш ёки хореографияга қизиққан болалар учун ҳам фойдали бўлиши мумкин.
Мантиқ
Бу шахмат ўйнашнинг энг асосий фойдаси саналади. Чунки ўйин таҳлил ва ҳаракатлар кетма-кетлигига асосланган. Шахматчи бўлаётган воқеаларни кузатибгина қолмай, балки хулоса чиқариб, ўз режасини тузиши ҳам керак. Шунинг учун ҳам шахмат ўйинида ҳеч нарса тасодифан рўй бермайди. Барчаси аниқ режага асосан амалга оширилади. Мантиқий фикрлаш – болага турли хил ҳаётий вазифаларни енгиш учун зарурдир – кунни режалаштириш, қарор қабул қилиш ва саволларга жавоб бера олиш каби.
Фото: «Қироличанинг юриши» сериалидан
Диққатни жамлаш
Спортчи, рассом, мусиқачи ва шахматчилар кўпинча вазифа бажараётганда максимал даражада диққатни жамлай олади. Бунда вақт секинлашиб, лаҳза билан боғлиқ бўлмаган ҳамма нарса йўқ бўлиб кетгандай туйилади. Ушбу кўникма болалар учун жуда муҳим бўлиб, айниқса, мактабда ўқиш жараёнида қўл келади. Муаммо ёки саволни ҳал этишга диққатни қаратиш қобилияти болани янада уюшқоқ ва масъулиятли бўлишига ёрдам беради.
Ижодий фикрлаш
Шахматчилар нафақат ўз ҳаракати ва комбинацияларини олдиндан режалаштиришни билади, балки жараён давомида режаларига ўзгартириш ҳам киритади. Бу эса керакли натижага эришиш учун ижодий фикрлаш қобилиятини шакллантиради. Шахмат ўйнаш болага нафақат маълум бир муаммони ҳал қилишга, балки ўзини ҳамда атрофдагиларни яхшироқ тушунишга ҳам ёрдам беради. Шахмат ихлосмандлари орасида буюклардан Алберт Эйнштейн, Уильям Шекспир, Фредерик Шопен, Михаил Булгаков, Салвадор Дали ва бугунги кун юлдузларидан Леонардо Ди Каприо, Билл Гейтс, Мадонна ва Уилл Смитлар ҳам бор. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Тадбиркорлик субъектлари фаолияти текширилганда Бизнес-омбудсман хабардор этилади
Қидирувдаги машинага бошқа авторақам тақиб юрилгани маълум бўлди
Олимлар қаҳванинг ичакдаги бактериялар таркибига таъсирини аниқлади
Филиппин пойтахтида бошланган ёнғинда мингга яқин уйлар ёниб кетди
Финландияда омон қолиш курсларига ёзилаётган аёллар сони кескин ошди