
Ўзбекистонда ахборот макони йил сайин кенгайиб бормоқда, инсонлар эса кундалик ҳаётдан тортиб, жаҳондаги катта воқеаларгача тезкор ва ишончли маълумотни истайди. Мана шундай тезкор даврда “Zamin” номи остидаги ёш, аммо салмоқли қадамлар билан олға силжиб бораётган онлайн нашр кенг ўқувчилар қатламини ўзига боғлаб улгурди.
Бизнинг асосий миссиямиз — мамлакатимизда ва дунёда рўй бераётган муҳим янгиликлар, шоу-бизнес оламидаги жараёнлар, инсон ҳаётига доир қизиқарли воқеалар, автодунё янгиликлари ва спорт оламидаги энг сўнгги воқеаларни холис, тезкор ва аниқ тарзда ўқувчиларга етказишдир.
ХХІ аср — бу ахборот асри. Бугунги кунда ёшлар ҳам, кекса авлод ҳам маълумот оқимида яшайди. Шу туфайли лойиҳамиз номи учун “Zamin” — яъни ўз юртимиз, ўз манбаимиз маъносини танладик. Чунки биз ўқувчини заминимизда бўлаётган воқелик билан вақтини ўтказмай таништиришни мақсад қилганмиз.
Лойиҳа 2014 йил 1 декабрдан фаолиятини бошлаган бўлиб, ОАВ сифатида 1117-рақам билан давлат рўйхатидан ўтган. Шундан бери Zamin.uz ўз талаби ва аудиториясига эга кучли медиа лойиҳага айланди. Бугунги кунда, яъни айнан бугун, 2025 йил 1 декабр куни сайтимиз 11 ёшга тўлди.
Йўлнинг биринчи йилларидаёқ катта эътирофга сазовор бўлдик — 2015 йилда Zamin.uz “Ўзбекистондаги энг яхши янгиликлар сайти” номинациясида 2-ўринни қўлга киритди.
Google Analytics маълумотларига кўра, бугунги кунда сайтимизга ҳар куни 250 мингдан ортиқ фойдаланувчи ташриф буюради. Бу — тасодиф эмас, балки ўқувчининг бизга ишончи ва қизиқишининг ифодаси.
Бизни жамоатчилик кўплаб ижтимоий тармоқларда ҳам кузатиб бормоқда: Facebook, Twitter, Instagram, Odnoklassniki, VKontakte, YouTube ва албатта, Telegram мессенжеридаги @ZaminUZ канали орқали.
Сайтимиздан фойдаланиш мутлақо бепул бўлиб, тез ишлайдиган мобил версия — zamin.uz ҳамиша қўл остингизда. Шунингдек, Google Play ва App Store платформаларидаги мобил иловаларимиз минглаб фойдаланувчилар томонидан юклаб олинган.
Zamin.uz мамлакатимизда фаолият юритаётган давлат ташкилотлари, жамоат бирлашмалари, хусусий компаниялар ва қолган барча юридик шахслар билан қонун доирасида ҳамкорлик қилиб келади.
Бизнинг жамоа доимий ривожланиш, янгиланиш ва медиа бозорида янги босқичларга чиқишни мақсад қилади. Шу сабабли Zamin.uz инвестиция ва ҳамкорлик имкониятларига доимо очиқ. Агар сиз замонавий ва таъсирли медиа лойиҳани қўллаб-қувватлашни истасангиз — биз ҳар доим мулоқотга тайёрмиз.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.