21:46 / 03.11.2021
1 873

TikTok’да тобора оммалашаётган озишнинг янги усули: бу чиндан ҳам иш берадими?

TikTok’да тобора оммалашаётган озишнинг янги усули: бу чиндан ҳам иш берадими?
Фото: Boombate
Фойдали ва мазали экани билан машҳур бўлган чиа уруғи турли ширинлик, бўтқа ва таомларга қўшилади. Эндиликда эса TikTok фойдаланувчилари вазн ташлаш мақсадида уни сувга қўшиб ичишни бошлади.

Блогерларнинг айтишича, бу иштаҳани бўғиб, кун давомида узоқ вақт тўқ юришга ёрдам беради. Ичимлик жуда ҳам оддий тайёрланади. Бунинг учун икки ош қошиқ уруғни катта стакандаги сувга аралаштириш ва бир неча дақиқага қолдириш кифоя қилади. Айримлар хуштаъм бўлиши учун лайм ёки лимон шарбатини қўшган. Вақт ўтганидан кейин уруғ юмшаб, ичимлик бироз қуюқлашади. Тавсияга кўра, ичимликни таом тановулидан 30 дақиқа аввал ичиш керак. Шундан кейин тушлик вақтига бориб ортиқча овқатланиш кузатилмайди.

Аслида ҳам шундайми, деган саволга мутахассислар ҳа деб жавоб беради. Уруғлар ошқозонда шишгани сабаб ҳам ичимлик тўқлик ҳиссини сезишга сабаб бўлади. Чиа уруғининг шу билан бирга вазн ташлаш ва саломатликка ижобий таъсир қиладиган бир қатор фойдали хусусиятлари бор. Мазкур маҳсулот витамин, ёғ ва оқсилларни кони саналади.

Фото: Boombate
Таркибидаги мураккаб углевод ҳисобланган клетчаткалар семизлик билан курашишга самарали ёрдам беради. Мутахассисларнинг айтишича, клетчатка тўқлик ҳиссини келтириб чиқариб, ҳазм жараёнини яхшилашга ёрдам беради. Шунингдек, ичаклар саратони, иккинчи даражали қандли диабет, инсульт ва юрак-қон томир касалликларининг олдини олади.

Нутрициолог Керри Фарраёлининг айтишича, чиа уруғи қўшилган сув узоқ тўқ тутадиган ёғларга бой экани сабаб ҳам озишга ёрдам бериши мумкин. Парҳезшунос Бонни Тауб-Дикс ушбу жараён қондаги қанд миқдорининг ошишисиз содир бўлиши ва бу саломатлик учун муҳимлигини таъкидлаган.

Чиа уруғлари организмга фойдали бўлса-да, уларнинг таъсири вазн йўқотиш жараёни билан бевосита боғлиқлигини кўрсатадиган аниқ далиллар йўқ. Тадқиқотларда турли натижа — ижобий ёки натижанинг йўқлиги маълум бўлган. Масалан, тажрибалардан бирида вазни ортиқча бўлган 90 нафар иштирокчи 12 ҳафта давомида ҳар куни чиа уруғини истеъмол қилган, аммо ҳеч қандай ўзгариш кузатилмаган. Бошқа бир 6 ой давомида кузатилган тадқиқотда эса чиа уруғини махсус парҳезга қўшиш иккинчи даражали қандли диабети бор беморларнинг вазн ташлашига ёрдам бергани аниқланган. Мутахассислар ушбу лайфхакнинг зарарсизлиги ва дарҳақиқат иш бериши, аммо ундан озиш учун ягона эмас, қўшимча усул сифатида фойдаланиш кераклигини таъкидлайди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » TikTok’да тобора оммалашаётган озишнинг янги усули: бу чиндан ҳам иш берадими?