23:05 / 05.02.2022
1 198

Дам олмасдан узлуксиз ишлаш инсон организмига қандай таъсир ўтказади?

Дам олмасдан узлуксиз ишлаш инсон организмига қандай таъсир ўтказади?
Фото: Pinterest
Инсон гоҳида очлик ҳиссини туймаса-да, маълум бир соатларда ўзини овқатланиш учун мажбурлайди. Демак, дам олиш ҳам организм учун жуда муҳим бўлиб, бунинг миқдори белгиланган ва шу вақтда инсон жисмоний ва маъанавий томондан ҳордиқ чиқариши зарур.

Инсон дам олмаса, унинг ҳолатида қандай ўзгариш юз беради?
Замонавий инсоннинг муаммоларидан бири вақт ажрата олмасликдир. Инсон ҳар доим бирор нарса қилишга вақти йўқлигидан қўрқади, дангасалик ёмон эканлиги болаликдан маълум. Шунингдек, жисмоний жиҳатдан дам олиш нима эканлигини билмайдиган кўплаб инсонлар мавжуд. Дам олишсиз иш фаолиятини олиб бораётган инсон организмида қандай ўзгаришлар юз беради?

Иш самарадорлиги пасаяди
Сурункали чарчаган одам жуда секин ишлай бошлайди. Диққатни жамлай олмайди. Ярим соат давомида экранга тикилиб, қандайдир арзимас нарсалар ҳақида ўйлаётганини дарҳол тушуниши қийин кечади. Ёки умуман ҳеч нарса ҳақида ўйламайди. Ўз-ўзини назорат қилишга кучи етмайди, мия дам олишига йўл қўймаслик учун барча мойилликларни тўсиб қўяди.

Қўшимча иш соатлари меҳнат унумдорлигини пасайтириши исботланган. Бундан ташқари, агар ҳар куни мунтазам равишда ишлашда давом этилса, касбий чарчаш ҳолати юзага келади.

Кўпроқ хатоларга йўл қўйилади
Чарчоқ иш концентрациянинг пасайишига олиб келади. Олинган натижаларни диққат билан қайта ўқиш, қайта текшириш, қайта ҳисоблашнинг имконсизлиги хатоларга олиб келади. Тизимли равишда ортиқча ишлаган одамлар муқаррар равишда кўпроқ хато қилади.

Уйқу режими бузилади
Кўпчилик ортиқча ишлаб, уйқусизлик деган касалликни орттиради. Чарчаган одамнинг ухлаб қолиши осонроқ туйилиши мумкин, чунки организм том маънода шуни хоҳлайди, аммо уйқусизлик аста-секин пайдо бўлади.

Сабаби ҳаддан ташқари чарчаган мия муаммоларни ҳал қилиш вариантларини узоқ вақт давомида излаши мумкин, иш ҳақидаги фикрлар ўз-ўзидан пайдо бўлади. Натижада мия уйғонади ва нотўғри ритмга ўтади.

Кўпинча сурункали равишда етарлича ухламайдиган одамлар турли хил иш жараёнини тушида кўрганини айтади. Бир томондан бу ажойиб, чунки Менделеев ҳам ўз жадвалини тушида кўрган. Бошқа томондан эса соғлиқ учун турли хил оқибатларга тайёр бўлиш керак.

Сурункали стресс ва ортиқча вазн
Кунига 24 соат ишлаш режими, исталган вақтда компьютерда ўтириш ва ишлашга тайёрлик сурункали стрессга олиб келади. Натижада гормонал фон азоб чекади, яхши кайфият, ҳаётдан завқланиш қобилияти, яхши кўриш ва ҳоказолар учун жавобгар бўлган гормонлар тезда йўқотила бошлайди. Метаболизм сустлашади ва бу вазнга сезиларли таъсир қилади. Кўпгина тадқиқотлар шуни кўрсатадики, инсон қанчалик кам ухласа, вазн йиғиш хавфи шунчалик юқори бўлади.

Қандай қилиб дам олиш керак?
Ҳеч ким қандай қилиб дам олишни ўргатмайди. Аксинча, дангасалик ва бекорчилик ёмон эканлиги қайта-қайта тушунтирилади. Аммо ҳозир психологлар дангасалик ва бекорчилик ҳам самарадорлик каби муҳим эканлигини таъкидлайди. Чунки айнан дангасалик ортиқча иш туфайли энергия тугаб қолганидан дарак беради. Айтганча, ҳеч нарса қилмаслик лаҳзаларида мияга қизиқарли ғоялар келади.

Жуда кўп хавотирланиш
Одатда инсон хавотир ва ташвишга тушиб қолади. Ҳаттоки уйидан бироз узоққа кетган вақтида ҳам хаёлида чироқ ёки дазмолни электр токидан узган ёки узмаганлиги ҳақида ўйлайди. Умуман олганда, ҳамиша қандайдир гумонлар ичида яшайди. Лекин мутахассислар роҳатланиб яшашни тавсия этади. Минг хавотирланиш билан узоқдаги ҳеч нарса ўзгариб қолмайди. Шунинг учун кўпроқ тоза ҳавода сайр қилиш, суҳбат қуриш ёки бирор қизиқарли машғулот билан шуғулланиш лозим.

Ўзи учун пул сарфлашни ёмон кўради
Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу каби инсонлар ўзини паст баҳолайди, бу эса виждони пок одамнинг ўзига пул сарфлашига йўл қўймайди. Шу жумладан, таътил учун ҳам. Аммо бу кўпинча квартира, машина сотиб олиш ёки барча пулларини бизнесга инвестиция қилиш каби супер вазифаларни қўйишга одатланган одамлар билан содир бўлади. Буларнинг барчаси нима учун? Келажак учунми? У қачондан бошланади?

Инсон дам олса, гўёки иши барбод бўлади
Шунинг учун дам олиш кунларида ҳам ишлашга тайёр бўлади: маслаҳат бериш, муаммоларни тушуниш, ҳамма нарсани ташлаб, офисга ёки учрашувга бориш. Афсуски, иш сизсиз ҳам давом этаверади.

Ҳаммасини режага мувофиқ қилиш
Инсон ўзини мукаммал деб билади, шунинг учун ҳаммасини режага мувофиқ бажаради. Ҳатто эркин дам олиш кунида ҳам барчаси режага асосан бўлиши лозим. Масалан, чипта олиш, хона буюртма бериш ва шунга ўхшаш юмушлар. Натижада бундай инсонлар ҳордиқ чиқариш учун эмас, балки иш юзасидан сафарга кетаётганга ўхшайди.

Шунингдек, бундай инсонлар агар таътилга оиласи ёки компания билан бирга чиқса, вазият янада оғирлашади. Чунки энди ҳамманинг манфаати ҳисобга олинади. Таътилга биргаликда чиққан ҳар бир иштирокчига ғамхўрлик қилиш ортидан инсон ўзининг имкониятлари тугаётганини сезмайди ҳам.

Нима истаётганини билмаслик
Эҳтимол, ишдаги ғайрат бу инсон ўзи нима хоҳлаётганидан қочишнинг бир усулидир? Балки, бу тоифа инсонлар ўзига керак бўлган нарсалар ҳақида ўйлашдан қўрқар? Ёки ҳаётда қониқтирмайдиган нарсалар ҳақида ўйлашни хоҳламасликми? Ё аслида нима истаётганини билмасликми?

Шунинг учун ҳам инсон вақтида дам олиши керак. Ўзига ва ҳаётига алоҳида эътибор қаратиши зарур. Охир-оқибат иш деб аталган қоронғи йўлак охирида ёруғлик порлаши мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Дам олмасдан узлуксиз ишлаш инсон организмига қандай таъсир ўтказади?