
"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик матбуот анжуманида жамоа ҳужум чизиғи футболчилари Ламин Ямал, Рафинья ва Маркус Рэшфорднинг ҳолати ҳақида гапирди.
"Ямал сўнгги икки ҳафта давомида астойдил ишлади. Мен унинг машғулотларидаги иштирокидан мамнунман. Бу жароҳатнинг ўзича ижобий ва салбий томонлари бор, лекин унинг ҳолати яхши деб ўйлайман.
Рэшфорднинг эса кеча ва бугун ҳарорати бўлди. Яхши янгилик шундаки, Рафинья сафга қайтди. Эртага у ўн-ўн беш дақиқа ёки ундан кўпроқ ўйнаши мумкин. Муҳими, у жамоага қайтди," — деди Флик журналистларга.
22 ноябр, шанба куни "Барселона" ўз майдонида "Атлетик"га қарши ўйин ўтказади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.