date

Элдор Шомуродов атрофида янги трансфер интригаси кучаймоқда

Элдор Шомуродов атрофида янги трансфер интригаси кучаймоқда

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори ва энг самарали ҳужумчиларидан бири Элдор Шомуродовнинг трансфер ҳуқуқи ҳануз Италиянинг «Рома» клубига тегишли экани маълум. 30 ёшли легионер ёзги трансфер ойнасида «Истанбул Башакшеҳир» сафига тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқи билан ижара асосида йўл олганди. Туркиядаги илк ойлардаёқ у юқори даражадаги ўйини билан барча эътиборни ўзига қаратди.

Элдорнинг Туркиядаги порлаши

Шомуродов жорий мавсумда Суперлиганинг дастлабки 12 та учрашувида рақиб дарвозабонларини 8 марта қайғурдирди. Унинг яна бир голли узатмаси бор. Жамоаси томонидан урилган 13 та голдан саккизтаси Элдорнинг ҳисобига ёзилгани — унинг ҳозирги клубдаги ўрни ва таъсирини яққол кўрсатади.

«Башакшеҳир» бош мураббийи Нури Шахин ҳам ўз интервьюларида Шомуродовнинг ишончли ўйини ва етакчилик фазилатларини алоҳида эътироф этмоқда.

Нега Элдор «Рома»дан кетди?

Аслида Элдор «Рома»даги сўнгги мавсумини муваффақиятли ўтказганди. Клаудио Раньери қўл остида у жамоанинг асосий ҳужумчиларидан бирига айланган. Бироқ Раньерининг нафақага чиқиши ва унинг ўрнини Жан Пьеро Гасперини эгаллаши ортидан Элдор янги чемпионатда ўзини синаб кўришга қарор қилди.

Тransfer музокаралари қизий бошлади

Қишки трансфер ойнаси яқинлашар экан, «Башакшеҳир» клуби Шомуродовнинг тўлиқ трансфери масаласини олдиндан ҳал қилишни истамоқда. Турк клуби бу борада «Рома»га расмий таклиф юборганини маҳаллий манбалар ёзмоқда.

fotomac.com.tr сайти қуйидагича ёзади:
– «Башакшеҳир» раҳбарияти мавсум бошида 3 млн евро эвазига ижарага олинган Шомуродовни тўлиқ сотиб олиш учун «Рома» билан музокара бошлайди. Элдор ҳозиргача Суперлигада 8 гол ва 1 ассист қайд этди».

Шу билан бирга, италиялик журналист Мелисса Ландолина («romaforever.it») қўшимча қилади:
– «Элдор Италияда бошланган яхши форма сериясини Туркияда давом эттирмоқда. Рим клуби унинг ўйинини диққат билан кузатяпти. Тўлиқ трансфер тахминий 2,8 млн евро атрофида бўлиши мумкин. “Рома” кейинги трансфердан 10 фоиз улуш олиш ҳуқуқини сақлаб қолади».

Аббосбек Файзуллаев ҳақида ҳам ижобий янгилик

Мухлисларни қувонтирган яна бир хабар — жароҳатдан фориғ бўлган Аббосбек Файзуллаев умумий машғулотларга қайтди. У спорт формасини тиклаши билан «Башакшеҳир»га ёрдам бериш имконига эга бўлади.

Навбатдаги муҳим беллашув

«Башакшеҳир» 24 ноябрь куни ўз майдонида Суперлигада учинчи ўринда бораётган «Трабзонспор»ни қабул қилади. Беллашув Тошкент вақти билан 22:00 да старт олади.

Элдорнинг трансфер атрофидаги жараёнлар, унинг ёрқин ўйинлари ва икки клубнинг қизғин музокаралари — барчаси қишки ойларда янада катта интрига пайдо қилиши шубҳасиз.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Элдор Шомуродов атрофида янги трансфер интригаси кучаймоқда