931
Сатиш Вижайварги: «Рақамли маркировканинг жорий этилиши Ўзбекистон ҳукуматининг тўғри ва зарур қароридир!»
Иқтисодиётнинг муҳим омили ўрта бизнесни ривожлантиришдир. Қулай қонунчилик ва иқтисодий муҳит туфайли инвестициялар оқими ва янги корхоналар сони ортиб бораётган Ўзбекистонда ҳам бу мезонга қатъий амал қилинмоқда.
2019 йилда инвестициялар асосида ташкил этилган ва GMP (Good manufacturing practice) – атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ички бозорга сифатли маҳсулотлар етказиб бериш ва янги иш ўринлари яратиш тамойили асосида фаолият юритаётган Serene Healthcare фармацевтика компанияси бунга ёрқин мисолдир.
Рақамли маркировкалаш тизимининг жорий этилиши Ўзбекистонда фармацевтика бизнесининг ривожланишига қандай ёрдам бериши ва унинг ҳиндистонлик ҳамкасбига нисбатан афзалликлари ҳақида компания асосчиси Сатиш Вижайварги айтиб ўтди.
— Жаноб Вижайварги, «Serene Healthcare» компанияси дори воситаларини маркировкалаш тизимини жорий этиш бўйича пилот лойиҳа бошлангани ҳақидаги хабарни қандай қабул қилди?
— «Serene Healthcare» дунё фармацевтика бозорида 25 йилдан ортиқ вақтдан бери мавжуд бўлган Serene Group холдингининг бир қисмидир. 2019 йилда Тошкентда заводи очилди.
Рақамли маркировкалаш тизимининг жорий этилиши - мен учун бу энг яхши янгилик бўлди! Рақамли маркировканинг жорий этилиши Ўзбекистон ҳукуматининг тўғри ва зарур қароридир. Бу давлат ўз халқининг соғлиғини ҳимоя қила бошлаганидан далолат берди. Чунки бозорда 15-18 фоизга яқин контрафакт маҳсулотлар мавжудлиги ҳеч кимга сир эмас. Масалан, Ўзбекистонда фармацевтика бозорининг умумий айланмаси 1 миллиард доллар бўлса, 150-180 миллион долларни қалбаки дори воситалари ташкил этади – булар рўйхатдан ўтмаган, яроқлилик муддати бўлмаган дори воситалари, энг муҳими – улар учун ҳеч ким жавобгар эмас!
— Рақамли маркировкалаш тизимининг ўзи ҳақида нималарни биласиз?
— Биз рақамли маркировкалаш тизими билан танишмиз — Ҳиндистонда тизим 8 йил олдин ишга туширилган, аммо қисман. Шунинг учун, бу биз учун янгилик эмас эди, биз узоқ вақтдан бери рақамли маркировка билан ишламоқдамиз. Тахминан 7 йил муқаддам Ҳиндистонда маркировка кодисиз дори воситаларини экспорт қилишни тақиқловчи қонун қабул қилинган эди. Шунинг учун менинг ватанимда бирон бир компания дори-дармонларни маркировкасиз экспорт қилиш ҳуқуқига эга эмас. Тизим туфайли Ҳиндистон ҳақиқий маҳсулотларни экспорт қилмоқда. Шунинг учун биз тизим қандай ишлаши, нима эканлигини, унинг афзалликлари нимада эканлигини билиб олдик.
— Сизнингча, рақамли маркировканинг жорий этилиши Ўзбекистон фармацевтика бозори учун қанчалик муҳим?
— МДҲ мамлакатлари орасида Россия Федерацияси биринчи бўлиб дори воситаларига маркировка қўйди. Улар товарлар ҳаракатининг бутун циклини, хусусан, дорихоналарни кузатишни жорий қилдилар.
Ҳозир кўпчилик Ўзбекистон дорихоналарида қанча ва қандай дори воситалари борлини билмайди. Пандемия даврида бозордаги дори-дармонлар сони ҳақида ҳеч ким билмас эди, керакли статистик маълумотлар йўқ эди. Бу ёмон, чунки давлатда захиралар ва ишлаб чиқариш бўйича аниқ рақамлар йўқ.
Рақамли маркировка ушбу катта муаммони ҳал қилишда ёрдам беради. Шу билан бирга у қалбакилаштиришга қарши курашда ёрдам беради. Агар биз агрегация ишларини охиригача – дистрибютордан тортиб дорихонагача олиб борсак, пандемияга ўхшаш ҳар қандай вазиятда давлат ва сегмент бозорда қанча маҳсулот борлиги ва қанчаси қолганидан хабардор бўлади. Пандемия пайтида ҳеч қандай рақамлар йўқ эди - бизга дори-дармонларни олиб келиш вазифаси берилди, аммо биз талаб нима эканлигини билмасдик. Маркировкалаш туфайли Давлат солиқ қўмитаси ҳам, CRPT Turon тизимининг оператори ҳам, ишлаб чиқарувчилар/импортчиларнинг ўзлари ҳам бозордаги вазият қандай эканини билиб олади. Ҳар бир дори тури учун аниқ рақам бўлади. Агар, масалан, биз 100 та қути дори олиб келган бўлсак ва дорихона 30 та қутини сотган бўлса, унда маркировка туфайли биз 30 ёки 50 эмас, 70 қути қолганлигини аниқ билиб оламиз. Бундай маълумотлар бизга ҳар қандай пандемия ёки бошқа қийинчиликларга тайёр бўлишга ёрдам беради.
Шу боис, бу давлатнинг дори воситаларини маркировкалашни жорий этиш борасидаги муҳим ва тўғри қарори, деб ҳисоблайман. Қозоғистон ва Украинада тизим ҳали тўлиқ жорий этилмаган. Агар Ўзбекистон бу тизимни қисқа муддатда жорий этса, бу тез орада кузатувни йўлга қўйиш имконини беради.
22 кун ичида фабрикамизда маркировкалашни қандай бошлаганимиз ҳақидаги тажрибамиз билан бўлишишимиз мумкин.
– Тажриба лойиҳаси қандай ўтди, бизнесингиз қандай қийинчиликларга дуч келди ва уларни қандай ҳал қилдингиз?
— Тажриба лойиҳаси бошланиб, иштирокчилар рўйхати давлат томонидан шакллантирилганда компаниямиз бу рўйхатда йўқ эди. Тажриба бошланганидан сўнг биз бу ҳақда интернетдан билиб олдик ва «Ўзфармсаноат» билан бу масалани муҳокама қилдик, нега тажриба лойиҳада «Serene Healthcare» йўқлигини сўрадик.
Бизга тушунтирилдики, 322-сонли қарорда йирик маҳаллий ишлаб чиқарувчилар кўрсатилган, бироқ тажриба ҳамма учун очиқ ва истаган ҳар бир киши иштирокчи бўлиши мумкин. Бундан ташқари, тизим кодларни қўллашни бепул синаб кўриш имкониятини тақдим этади - иштирокчилар эксперимент давомида бепул кодлар ва жиҳозларни олишади.
Биз бу маълумотни октябр ойида олдик ва ўша вақтга келиб керакли ҳажмдаги товар айланмасига буюртма берилган эди. Ўзбекистонда рақамли маркировкалаш учун Data Matrix коди танланганини билмасдик, чунки штрих код Ҳиндистонда қўлланилади ва биз аллақачон буюртма берганмиз.
Дастлаб, «Serene Healthcare» ўз олдига мақсад қўйди - зарур жиҳозларни нафақат тажриба муддати учун, балки доимий фойдаланиш учун ўрнатиш. Шунинг учун, бу шунчаки тажриба эмас, балки маркировкани мутлақо ишга тушириш учун ускуналар эди. Бизга россиялик интеграторлар мурожаат қилишди, аммо нарх борасида бу қиммат ечим эди. Шундан сўнг биз ҳинд фирмалари билан технология ва дастурий таъминот масаласини муҳокама қила бошладик.
Эҳтимол, энг муҳим савол - бу маркировкалаш кодлари билан ишлашни бошлаш учун қандай ускуналар кераклигини - қандай дастурий таъминот (ҳаракатлар алгоритми амалга ошириладиган дастур) кераклигини тушунишдир. Ушбу вазифани тушунганимиздан сўнг, биз Ҳиндистоннинг турли компаниялари билан фаол мулоқот қила бошладик.
Қидирув ўз натижаларини берди ва биз Техник Вазифани (ТВ) тўғри тушунадиган ва ечим таклиф қилган жамоани топдик. Ушбу қарордан келиб чиқиб, ускуналар харид қилишни бошладик. Мисол учун, Германияда биз камерага буюртма бердик, Японияда яна бир компонент сотиб олдик - бир сўз билан айтганда, биз турли мамлакатлардаги барча компонентларга буюртма бердик - шундан сўнг биз уларни йиғиб, ишлаб чиқаришимизга ўрнатдик. Бунинг учун Тошкентга Ҳиндистон жамоаси учиб келди. Турли мамлакатлардан ускуналарни ташиш учун кўп вақт керак бўлди.
Барча буюртмаларни январ ойида қабул қилиб олдик. Тажриба тугашига бир ой қолди ва компаниямиз тажриба иштирокчиси сифатида ушбу лойиҳани муваффақиятли якунлаш учун жуда кўп ҳаракат қилди. 22 кун ичида биз ускунани ўрнатдик, дори-дармонларимизга кодлар қўйдик ва агрегация босқичидан ўтдик. Синов вақтида «CRPT Turon» МЧЖ вакиллари ва лойиҳа менежери Диёр Расулев иштирок этишди. Ҳамма хурсанд бўлиб, – Яхши, лойиҳа «Serene Healthcare» ишлаб чиқариш майдончасида муваффақиятли амалга оширилди – деб айтишди!
Бу қийин бўлди деб айта олмайман ва биз бир қанча ўткир муаммоларга дуч келдик! Ва ишлаб чиқаришни тўхтатишнинг ҳам ҳожати йўқ эди! Маркировка кодларини қўллаш ва йиғиш учун ускуналар ишлаб чиқаришнинг ўзидан бутунлай ажралиб туради. Маркировкалашни жорий қилиш учун биз ишлаб чиқаришнинг ўзига тўсқинлик қилмайдиган кодларни чоп этиш учун алоҳида хона ажратдик. Бундан ташқари, маркировкалаш ишлаб чиқариш ҳажмига таъсир қилмади.
- «Serene Healthcare» тажриба лойиҳани муваффақиятли якунлаган биринчи ишлаб чиқарувчилардан бири эди. Буни қандай амалга оширдингиз? Лойиҳани муваффақиятли амалга оширишга нима сабаб бўлди?
— «Serene Healthcare» соғлом рақобат яратишдан манфаатдор. Мисол учун, менинг йиллик айланмам 5 миллион доллар бўлса, қалбакилаштириш туфайли мен мижозимни, унинг ишончини йўқотиб, 1 миллионга яқин пул йўқотаман! Тизимни татбиқ этиш харажатларини сохталаштириш ва қалбакилаштиришнинг ўткир муаммоси туфайли биз кўрган йўқотишлар билан мутлақо солиштириб бўлмайди. Ва энг ёмони, бу одамларнинг соғлиғига зарар етказиши мумкин!
Маркировкалашнинг афзалликларини кўриб, биз энг яхши ечимни излай бошладик. Сизнинг бизнесингиз ва фуқароларнинг соғлиғини ҳимоя қилиш истаги қисқа 22 кун ичида лойиҳани муваффақиятли амалга оширишга ёрдам берди!
— Бизга маълумки, Ҳиндистонда ҳам худди шундай маркировкалаш тизими жорий қилинган. Илтимос, шу ҳақда гапиринг. Ҳиндистонда маркировкалаш орқали қандай ижобий натижаларга эришилди?
— Ҳиндистонда маркировкалаш тизими ҳали тўлиқ жорий этилмаган - тўлиқ ишлаб чиқилмаган - дорихонага йиғиш босқичи тугалланмаган. Маркировкаланган маҳсулотлар мамлакатда сотилади, код сканердан ўтказилади, лекин бирлаштирилмайди - ва бу жуда муҳим босқич.
Ўзбекистон тадбиқ этиш босқичларини тўғри тузилишини танлади – «CRPT Turon» МЧЖ ягона оператори тимсолида марказий хаб танланди. Ҳиндистон бу тизимни қарийб 8 йил олдин жорий қилган, бироқ эндигина «CRPT Turon» каби ягона Хаб-операторни танлаш устида иш бошлаган. Шуни таъкидлаш керакки, Ҳиндистонда ҳар бир штат индивидуалдир. Мамлакат аҳолиси 1,3 миллиард кишидан ошади. Афсуски, у ерда ҳамма учун ягона тизимни жорий қилишнинг иложи йўқ - ҳар бир шаҳар ёки штат тизимни ўзига хос тарзда амалга оширади. Ҳар бир штат ўзининг ягона марказига эга бўлиши керак. Ва бу босқич эндигина бошланмоқда.
Шу сабабли, Ҳиндистон баркодларини фақат экспорт учун қўллашни бошлади, бу эса экспорт пайтида қалбаки маҳсулотлар мавжудлигини истисно қилиш имконини берди. Аммо агрегация босқичи йўқ эди - ҳозир бошланмоқда.
Маркировкалашнинг жорий этилиши Ҳиндистон бошқа мамлакатларга етказиб берадиган дори воситалари турларининг экспорт ҳажми ва статистикасини аниқлашга ёрдам берди.
— 149-сонли ВМҚга мувофиқ, дори воситаларини мажбурий маркировкалаш 1 сентябрдан бошланади. Тизимнинг жорий этилишидан қандай умидлар бор?
— Ўзбекистон 1 сентябрдан мажбурий маркировкалашни албатта бошлаши керак, деб ҳисоблайман – ҳеч қандай кечикиш бўлмаслиги керак! Бу муҳим! Чунки тизим ишласа, ҳар бир ишлаб чиқариш ва ҳар бир дистрибютор ўз ишлаб чиқариши, импорти, сотилиши, захиралари ва талабининг реал рақамларини кўриш имкониятига эга бўлади. Ва бу шунчаки тизим масаласи эмас - бу одамлар саломатлиги масаласи!
Сохта ва ноқонуний олиб кирилган дори воситалари, биринчи навбатда, фуқаролар учун хавф туғдиради. Қалбаки дори воситалари туфайли ҳалок бўлаётганлар бор ёки йўқлигини билмаймиз.
Шунинг учун, маркировкалашни ишга туширишни узайтириш ёки кечиктириш истаги бўлмаслиги керак. Худди «Serene Healthcare» тизимни 22 кун ичида ишга туширганидек, бошқа фармацевтика компаниялари, агар хоҳласалар, тезда ўзларининг ишлаб чиқариш линияларига маркировкани ўрнатишлари мумкин! Ускуналар ва тизимлар бизнинг линияларимизда аллақачон ишламоқда. Баъзи компаниялар таъкидлаганидек, бу ерда ҳеч қандай мураккаб нарса йўқ!
Бир нечта заводлар аллақачон маслаҳат учун бизга мурожаат қилишди, биз очиқмиз ва тажрибамизни мамнуният билан баҳам кўрамиз. 10 кун ичида бизникига ўхшаш ускуналар етказиб бериш ва тизимни бошқа фармацевтика компаниясига ўрнатишни режалаштирмоқдамиз. Дастурий таъминот тайёр, ускуна тайёр - фақат уни ўрнатиш қолади.
Ишонаманки, маркировкалашни бошлаш учун ҳеч қандай тўсиқ йўқ, фақат хоҳиш керак.
— Бозор иштирокчиларига тилакларингиз.
— Бозорга кирган ҳар қандай иштирокчи ўз дори воситаларининг қалбаки эканлигини, бу салбий омиллар унинг обрўсига таъсир қиладими ёки йўқлигини кўриши керак. Давлат фармацевтика бозорини шаффоф ва тоза қилишга ҳаракат қилмоқда. Шунинг учун ҳамма учун ягона талаб - ГМП стандартлари ўрнатилди.
Мен тадбиркорман - мен ишлаб чиқаришни бошлаш учун кўп пул сарфлайман, мен пулни ГМП стандартини жорий этишга сарфлайман ва шундан кейин маҳсулотимнинг миқдори ва сифатини сақлаб қололмасам ва инсофсиз ишлаб чиқарувчи маҳсулотимни қалбакилаштириш ёки сохталаштиришга йўл қўйса - мен шунчаки бизнесимни йўқотаман.
Маслаҳатим шуки, Ўзбекистондаги барча фармацевтика корхоналари 1 сентябрдан тизимини жорий қилишлари керак. Бу, аввало, халқ саломатлигига, тадбиркорлик ривожига, давлат бюджетига ҳам фойдали, албатта! Бир сўз билан айтганда - маркировкалаш ҳамма учун фойдалидир! Шунинг учун фармацевтика бозорининг барча иштирокчилари биргаликда ишлашлари керак - оператор, агентлик билан ҳамкорлик қилишлари керак. Биз бир-биримизга ёрдам беришимиз керак, чунки ҳар биримиз 1 сентябрдан бошлаб дори-дармонларни маркировкалашни бошлашдан манфаатдормиз.
Бошқа фармацевтика компанияларидаги ҳамкасбларимиз аллақачон биз билан боғланишди - улар келиб, бизнинг маркировкалаш вариантимизни кўриб чиқдилар - биз ҳамма учун очиқмиз ва тажрибамиз билан ўртоқлашишдан мамнунмиз.
Иккита заводда аллақачон маркировкалаш ечими ўрнатилган. Ишончим комилки, тадбиркор ҳар қандай янгилик учун энг яхши ечим топади - асосийси, хоҳиш ва унга қизиқиш!
— Жавобларингиз учун раҳмат! “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)